Журналистнинг "қилмиши" дунёнинг энг бой одамларидан бирига жуда қимматга тушди!

Журналистнинг

Шу йилнинг 20 декабрь New York Times газетасида Facebook ижтимоий тармоғи ҳақида чоп этилган мақола кўплаб шов-шувларга сабаб бўлди. Ҳаттоки, бу хабар машҳур ижтимоий тармоқ қимматбаҳо қоғозларининг 7,2% пасайишига олиб келди. Бу ҳақда “business.ru” нашри ёзмоқда.

New York Times журналистлари Facebook фойдаланувчиларининг маълумотларини 150 дан ортиқ компаниялар: Netflix, Spotify, Sony, Amazon, Microsoft, Apple,Yandex ва бошқа шу каби компанияларга етказиб беришда айблашган.

Facebook вакиллари бу хабарни инкор этишганига қарамай, компания акциялари 133,24  долларга тушиб кетди. 2018 йил умумий ҳисобида акциялар 22% га тушиб кетган.

Бу хабар Марк Цукербергга қимматга тушди. Bloomberg миллардерлар рўйхатида можородан олдин тўртинчи ўринни эгаллаган машхур Facebook асосчиси, ҳозирда рейтингнинг 7 ўринидан жой олган.

Олдин маълум қилганимиздек, 2018 йилда даромади 18,7 миллион долларга камайган Facebook асосчиси Forbes талқини бўйича “омадсиз миллардерлар” рейтингида биринчи ўринни эгаллаган эди.

ЎҚИНГ: Бойга бало урармиди: Facebook асосчиси «асосий омадсизлар» рўйхатидан жой олди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!