Кадастр объектига тақиқни энди онлайн текшира оласиз!

  •   DiMaX
  •  238
  •  17.06.2021 16:37

Кадастр объектига тақиқни энди онлайн текшира оласиз!

My.gov.uz манзилида жойлашган Ягона интерактив давлат хизматлари портали бир қатор хизмат турлари билан аҳолига енгилликлар яратишда давом этмоқда. Аввалроқ унда 2021 йили ишга тушадиган 60 та янги хизмат тасдиқланган эди.

ЎҚИНГ: Электрон ҳукумат бўйича сиз излаган саволларга жавоблар

Номингизда уй-жой бор-йўқлиги ҳақида маълумотномани онлайн усулда осон олиш видеоқўлланмасини эълон қилган эдик. Мазкур порталда энди кадастр объектига тақиқни текшириш хизмати ҳам йўлга қўйилгани ҳақида унинг Telegram-канали хабар бермоқда.

Дейлик, топган-тутганини йиғиб, ўзаро ишонч шартномаси асосида уй-жой сотиб олиш ниятингиз бор. Эрта-индин нотариус идораларига олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун мурожаат қилинса-ю, объектга тақиқ чиқиб турса ёки сотиш ҳуқуқи мавжуд эмаслиги аниқланса, яна оворагарчиликлар бошланади.

Буларнинг барчаси бўлмаслиги ҳам мумкин. Шартнома тузишдан аввал my.gov.uz орқали кўчмас мулкка нисбатан тақиқ бор-йўқлигини ушбу ҳавола орқали аниқлаштиринг.

Шунингдек, умумий мулкка тенг ҳуқуқли шахслар бор-йўқлигини ҳам текширинг. Ва албатта олди-сотди шартномасини нотариус органларида расмийлаштиринг ва тўловларни қонун доирасида амалга оширинг.

ЎҚИНГ: Автожарималар тўғрисида маълумотни энди онлайн тарзда – осон ва бепул олинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!