Кадрларга муҳрланган тарих: замонавий техникаларни 2005 йилгилари билан таққослаймиз

  •   Saroy
  •  1066
  •  07.05.2018 14:30

Кадрларга муҳрланган тарих: замонавий техникаларни 2005 йилгилари билан таққослаймиз

Сўнгги йилларда технологик инновациялар дунёси нигоҳларимизни гаджетларга юзлантирди. 13 йил муқаддам смартфонлар оддий мобиль телефонлар каби ҳали унчалик оммалашмаган, боғичли телефонни олиб юриш ҳали барҳам топмаганди. Ушбу мақоламизда 2005 йилдаги юқори технологиялар ҳозиргиларидан қанчалик фарқ қилишини эслаб кўрамиз.

ЎҚИНГ: Смартфонлар 10 йилда қанчалик ўзгарди?

Смартфонлар

«Гаджет», деганимизда кўпроқ смартфонларни назарда тутамиз. Дарҳақиқат, бугунги кунда ушбу мобиль ёрдамчисиз кундалик ҳаётимизни тасаввур қилишимиз қийин. Лекин 13 йил давомида ақлли телефонлар анатомияси сезиларли даражада ўзгарди.

Ўрнатилган ички хотира

13 йил аввал мобиль қурилмалар хотираси мегабайтлар билан ўлчанарди, ҳозирда ҳамма жойда тарқалган хотира карталари ҳақида ўша пайтларда ҳали гап ҳам йўқ эди. 2005 йилда чиқарилган 4 ГБли қаттиқ диски бўлган Nokia N91 смартфони, гарчи янги ва истиқболли кўринсада, саноатда кескин бурилиш ясай олмади.

2018 йилга келиб, ҳатто 128 ГБли омборга эга бўлган ихчамгина қурилма ҳам ҳеч кимни ҳайратлантирмай қўйди. 512 ГБга нима дейсиз? Huawei Mate RS Porsche Design тўпламининг ички хотира сиғимини мобиль телефон билан эмас, балки, десктоп ечими билан тенглаштирса бўлади. Яна бир неча йилдан кейин “смартфонингда қанча терабайт” деган савол кундалик воқеликка айланади.

 Хотира картаси

Ўрнатилган хотиранинг катта сиғими билан мақтана олмайдиган моделлар учун, ечиб олинадиган тўпламлар ёрдамга келди. Масалан, 2005 йилда Sony Ericsson сиғими 2 ГБгача бўлган K750i Memory Stick Duo Pro картасини қўллади – рақам ушбу давр учун анча эътиборли эди.

2018 йилга келиб хотира сиғими 16 ГБдан кам бўлган телефонни тасаввур ҳам қилолмайдиган бўлдик. Аммо смартфон эгаларининг ўз қурилмаларига бўлган талаблари муттасил ортиб боришини назарда тутадиган бўлсак, бугунга кунда microSD слотини кенгайтиришдан бошқа йўл қолмайди. Масалан, Sony XZ2 модели 400 ГБгача бўлган хотира картасини қўллаб келади — бу юқорида эслаб ўтилган K750i моделидан 200 баробар кўп.

 Камералар

2005 йилларда «селфи» сўзи ҳали кундалик турмушимизга кириб келмаган, “кимнинг қурилмаси кучли” деган баҳсда мобиль камераларда суратга олиш энг ишончли далил ҳисобланарди. Икки мегапикселли матрицага эга бўлган Nokia N92 ўз даврининг ҳақиқий камерофони ҳисобланарди ва оддийроқ аппарат эгаларининг ҳавасини келтирарди.

Ҳозирда аксарият флагманларда иккитадан камера бор: асосий модуль кенг бурчакли ёки икки ҳиссали яқинлаштирув тизими (зум) варианти билан тўлдирилган. Бироқ ишлаб чиқарувчилар орзудаги рақамларни ҳам эсдан чиқаришгани йўқ — Huawei P20 Pro ақлга сиғмайдиган даражадаги катта имкониятлар – 7296х5472 (40 Мп) билан фотосурат олади. Бу ҳам кам кўринмаслиги учун эса гаджетга монохромли сенсор (20 Мп) ва учинчи камерани (8 Мп) ҳам қўшишди. У уч маротаба яқинлаштириб суратга олади — бундай имконият ҳозирча ҳеч бир компаниянинг бирорта маҳсулотида йўқ.

ЎҚИНГ: Камерафонлар "қироли" -- Galaxy S9 "тахтни бой берди"

 Мобиль интернет

2006 йилга келиб GPRS’нинг даври ўта бошлади. Маълумотларни 9,6 Кбит/с узатиш тезлиги кўнгилсиз воқелик сифатида ўтмишда қолди — 3G даври кириб келди. Гарчи ушбу андоза бизга бирмунча кейинроқ кириб келган бўлса-да, Nokia N93 UMTS қурилмали ва ахборот узатиш тезлиги 7,2 Мбит/с гача бўлган Nokia N93 савдога чиқди ва харидоргир бўлди.

2018 йил воқелигида мобил қурилманинг дисплейидаги 3G атиги тишни ғижирлатишдан алоқа операторини алмаштиришга бўлган кучли истакни уйғотарди, холос. Замонавий технологиялар классик ва симсиз уланиш ўртасидаги фарқни йўққа чиқарди: LTE Cat.18 қўлланилиши Samsung Galaxy S9’ни космик тезликда, яъни 1,2 Гбит/с.гача “ошириш” имконини беради.

 Дисплейнинг қўлланиши

Беш дюймли Full HD? Ажабланарли жойи йўқ. Лекин бу ҳозирда шундай — узоқ 2005 йилда эса машҳур Sony Ericsson K700i моделининг имконияти бутун бошли 176х220 нуқтадан иборат эди. 65 минг рангли TFT-дисплей эса гарчи мукаммалликдан юқори ҳисобланмаган бўлса-да, лекин гаджет соҳибларида ғурурланиш ҳиссини уйғотарди. PPI технологияси, дейсизми? iPhone 4 пайдо булгунга қадар Retina'га бўлган талабнинг юқорилиги – унга ўхшаш матрица ҳали ҳеч кимнинг хаёлига келмаганидан далолат берарди.

Бундан ўн бир йил аввал пайдо бўлган 4К дисплейли Sony Xperia Z5 Premium, мобил қурилмаларга янгича назар билан ёндашишни такозо этди. Замонавий компьютерларнинг ҳаммаси ҳам бундай характеристикага эга эмас. Шунга қарамай 3840x2160 имкониятига эга самартфонлар ҳозирда унчалик ноёб ҳисобланмайди.

Симсиз тўпламлар

Bluetooth-гарнитура — одатий замонавий аксессуар. Бу ҳаракатнинг илк йўл очувчилари 2005 йилда сотувга чиққан Plantronics Pulsar 590 ҳисобланади. Гарчи, ҳозирги ўлчовлар билан қараганда анчайин бесўнақай дизайнга эгалигига ва бошқарув тугмачаларининг аниқ-равшан қилиб овоз чиқаришига қарамасдан, ушбу девайс ўз даврининг инновацияси бўлиб кўринарди.

 2017 йилда пайдо бўлган Sony MDR-1000X тўплами симсиз овоз эволюциясини давом эттирди. Қиммат симли узатиш ечими даражасидаги корпус юзасида сенсор бошқарув ва аъло даражадаги ташқи кўриниш — замонавий қулоқчинлар аслида шундай бўлиши керак.

Ўйин консоли

Бироқ, рақамли бозор биргина смартфон билан тирик эмас. Ўйинлар индустрияси аллақачон ҳаётимизга кириб келган — гап фақат PC-платформада ҳам эмас.

2005 йилда пайдо бўлган Xbox 360 тарихдаги энг харидоргир консолларнинг бири ҳисобланади. Шу билан бирга, у графикли адаптерлар орасида инқилоб ясади. Xenos деб аталувчи ATI видеочип кўп жиҳатдан PC exey ATI X1900 XT видеокартасини эслатарди, Лекин у шейдерли процессор билан унификациялаштирилган илк GPU бўлди. Бугунги кунда улар ҳамма жойда ишлатиляпти, смартфондан тортиб ПК консолигача. Бошқача айтганда, ўйинли приставкалар видеокартаси десктопли GPU бозорининг ривожланишига катта таъсир кўрсатди.

2017 йилда чиқарилган Xbox One X эса, ҳақиқатан ҳам тарихдаги энг кучли консол ҳисобланади. Тўғри, у инқилобийлик мақомини йўқотган. Темирнинг сезиларли тараққиётига қарамасдан, Редмонд корпорацияси приставка машҳурлигининг муҳим жиҳатларини қўлдан бой берди. Очиғини айтганда, унчалик кўп бўлмаган эксклюзив хитлар асосий рақобатчиси бўлган— PlayStation 4’дан сезиларли равишда орқада қолиб кетишига олиб келди.

Sony муҳандислари жонбозлик кўрсатди ва портатив сегментида — машҳур PSP ихчам геймер платформалари сифатини навбатдаги босқичга олиб чиқди. Ҳозирги мобиль қурилмаларидаги PUBG — одатий ҳол ҳисобланади. 2005 йилда эса, Liberty City Stories — GTA чўнтак версияси — кўнгилочар қурилмалар бозорини оёққа турғизган эди.

Японларни қувиб етиш ва улардан ўзиб кетишнинг уддасидан чиқиш фақат ушбу юртнинг бошқа вакилларига насиб этди, шунда ҳам аранг ўн икки йил ўтгандан сўнг. Nintendo Switch, 2017 йилда геймдевайс бозорида навбатдаги юксалишга эришиб, мумкин бўлмаган вазифани амалга оширди. Гажетнинг ўйинлар кутубхонаси ўз ичига PC-хитлар, DOOM, Skyrim ва L.A. Noire кабиларни олади. Ҳатто ўта замонавий Wolfenstein 2: The New Colossus аллақачон яқинлашиб келганди.

ПС учун жамловчилар ва периферия

Десктоплар ҳам ўзгаришларни бошдан кечирди: эволюция ички компонентларга ҳам, периферияларга ҳам таъсир ўтказди.

Тарих видеокарталар флагмани унвонига кўплаб даъвогарлар бўлганини эслайди. NVIDIA GeForce 7800 GTX ҳам бундан мустасно эмас — 2005 йилда бундай унвон учун унга бирорта ҳам рақиб топилмасди. 256 бит кенгликдаги шиналар, 620 МГц частотали ядрога эга, 512 МБ ҳажмли, GDDR3 туридаги видеохотира тезлаштирувчининг маҳсулдорлигини кескин оширди.

2018 йил воқелигида кутилаётган энг илғор график тезлаштирувчининг жамланган образи бошқача кўринишга эга. 12 ГБ ҳажмли, ўта юқори тезликдаги HBM2-хотира, 1455 МГц гача автоҳайдаш, шиналар кенглиги эса 3072 бит. Гарчи NVIDIA Titan V. монстри профессионал ечим сифатида намоён этилган бўлса-да, дунёдаги энг кучли видеокарта аслида нима учун кераклигини яхши биламиз.

Бугунги кунда 4К имконияти суст, лекин сўзсиз, мейнстримга айланиб бормоқда. Аммо, ҳар доим ҳам шундай бўлмаган: 2005 йилларда ҳатто Full HD форматли монитор ҳар кимда ҳам бўлавермаган. DELL 2005FPW — ўз даврининг типик вакили ҳисобланади.

Яхшиямки, ҳозирги замон мониторлари соҳибининг кўзларини кўпроқ аяйди. Имкониятлари 3840x2160 бўлган ва HDR10 га таянадиган 120 герцли Viewsonic VP2785-4K ҳам Adobe RGBнинг ёруғлик кенглигини 99 фоиз қоплайди. Бундай дисплей геймерлар талабини қондириш учун ҳам, профессионал рассомлар учун ҳам бирдек яхши.

Ҳеч нарса абадий эмас

Вақт ўзгаради, у билан бирга брендлар ҳам ўзгариб бораверади. Айрим компаниялар тарихга айланди, бошқалари эса шунчаки, йўналишини ўзгартирди.

Siemens компаниясининг ассортименти ҳар доим ҳам саноат асбоб-ускуналари ва маиший техникалар билан чекланиб қолмаган. Қачонлардир Siemens телефонлари Nokia ва Samsung каби гигантларга рақобатчи сифатида анча машҳур бўлган эди. Таассуфки, мазкур бренднинг мобиль бўлими 2005 йилда тугатилди. Айнан шу йили компаниянинг сўнгги аппарати – SXG75 чиққанди.

Бундай ўзгаришни Microsoft ҳам бошдан кечирди — корпорация Windows Phone’ни чиқариб, ушбу операцион тизим IOC ва Android билан рақобатлаша олади, деб умид қилган эди. Лекин 2017 йилда фойдаланувчилар ҳамёни учун кечган узоқ ва муваффақиятсиз курашлардан кейин, катта умидлар билан бошланган мазкур лойиҳани ёпишга тўғри келди.

2005 йилда Lenovo компанияси томонидан сотиб олинган IBM’нинг компьютер бўлими ҳам муваффақиятсизликка учради. Компаниянинг энг сўнгги ишланмаси Thinkpad T43 ноутбуки энг яхшиси бўлиб қолди.

Аммо ҳатто Хитой компанияси қаноти остига ўтгандан кейин ҳам, оммавий туркум ҳисобланган Thinkpad таниш бўлган дизайнини, ишончлилигини ва асбоб-ускуналар билан таъминланганлигини ҳозир ҳам сақлаб қолган. Бунга Lenovo Thinkpad T470 моделини мисол келтириш мумкин.

Биз сиз билан барча синфдаги қурилмаларнинг эволюциясига гувоҳ бўлмоқдамиз, қолаверса, тараққиёт биз ўйлагандан ҳам тез суръатда кечмоқда. Беш, ўн йилдан кейин смартфонлар қандай кўринишга эга бўлади? Ёнимизда олиб юрадиган электроника қандай ўзгаришларни бошдан кечиради? Омон бўлсак, бу саволларга ҳам жавоб топилади ҳали.

ЎҚИНГ: Компаниялар “имзоси”га айланган муваффақиятли мобиль телефонлар

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!