«Калашников» дронлар ёрдамида янги сервисни ишга туширди

  •   DiMaX
  •  573
  •  07.05.2020 18:23

«Калашников» дронлар ёрдамида янги сервисни ишга туширди

Коронавирус туфайли карантин шароитида кўпчилик бизнес соҳалари сусайган бўлса, айримлари аксинча – ривожланмоқда. «Калашников» концернига қарашли ZALA AERO компанияси дрон воситасида юк ташиш хизматини йўлга қўйди.

ЎҚИНГ: Калашников дронларга қарши янги қуролини намойиш этди (+видео)

Мазкур лойиҳа ZALA DRONE DELIVERY деб номланган бўлиб, юкларни Россиянинг исталган нуқтасига элтиб беришни ваъда қиляпти. Дронлар орқали юкни энг қисқа вақтда ва энг қисқа йўл билан етказиш мумкин, деяпти компания.

«Калашников» дронлари йўл-йўлакай ҳудудни ҳаводан туриб лазерли сканерлайди ва рельефли харитасини яратади. Шунинг эвазига йўлда учраши мумкин бўлган тўсиқларни бемалол айланиб ўта олади.

ZALA AERO таъкидлашича, махсус тизим дронлар учун энг мақбул йўналишни автоматик тарзда тайёрлайди. Уни ҳатто ҳаводаги ҳаракатни назорат қилувчи давлат органларига жўнатиб, улар билан келишиб ҳам қўяди. Шунингдек, оператор махсус каналлар орқали дронлар билан узлуксиз алоқада бўлиб, уларни бошқариб туради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

ЎҚИНГ: ДХХ ушлаган дрон чегарадан нима олиб ўтаётган эди?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!