Калашников дронларга қарши янги қуролини намойиш этди (+видео)

  •   DiMaX
  •  995
  •  26.06.2019 11:04

Калашников дронларга қарши янги қуролини намойиш этди (+видео)

Дронлар ривожлангани сайин, уларга қарши турли жиҳозлар ҳам яратиш давом этмоқда. «Калашников» концернига қарашли ZALA AERO компанияси дронларга варши янги талқиндаги қуролини тақдим қилди.

ЎҚИНГ: Дронларни уриб туширувчи дрон-камикадзе яратилди!

REX-2 деб номланган мазкур қуролини компания «Армия-2019» халқаро ҳарбий-техника форумида жамоатчиликка кўрсатди.

Янги антидрон – REX-2 вазни атиги уч килограмм келади ва 2017 йилги «аждод»идан ихчамроқ ўлчамларга эга. Уни пилотсиз қурилмаларнинг сигналини блоклаш учун учта модул билан жиҳозлашган: 2,4 ва 5,8 гигагерцлик, шунингдек, навигацион тизим йўлдошлари сигналини тўсувчи модуллар.

REX-2 корпусида батарея индикатори жойланган. Антидронга яна видеорегистратор, стробоскоп, лазер ва нишон ўрнатиш мумкин.

ЎҚИНГ: Божхоначилар ҳужжатда «ўйинчоқ» деб кўрсатилган дронни тўхтатиб қолишди

Мана, уни видеода батафсил томоша қиламиз:

«Калашников» концерни аллақачон REX-2 антидронини Удмуртияда лаборатория синовларидан ўтказиб кўрган. Мазкур қурилма сертификатланган ва эгаси учун хавфсиз, дея эътироф этилган.

ЎҚИНГ: Дронлардан фойдаланманг – ўн йилгача озодликдан маҳрум қилинишингиз мумкин!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!