«Калашников» смартфонга боғланувчи ақлли милтиқ намойиш этди (+видеолар)
Ҳамма нарсага «ақл бахш этаётган» янги технологиялар қуролсозликни ҳам четлаб ўтмаган. Масалан, аввалроқ «Калашников» концерни қарши янги қуролини намойиш этган ва биз унинг видеосини чиқарганмиз.
ЎҚИНГ: Энг замонавий қурол-аслаҳалар нимага қодир?
Ушбу компания энди ижтимоий тармоқларда ўзининг янги ишланмасини эълон қилди. «Калашников» уни «инновацион дизайндаги биринчи ақлли милтиқ» деб мақтанмоқда.
Концерн уни силлиқ стволли МР-155 қуроли базасида тайёрлаган бўлиб, янги милтиқ мобил қурилмалар билан синхронлаша олади.
«Калашников» мазкур смарт-милтиқ прототипини 23–29 август кунлари Москва областида бўлиб ўтадиган «Армия-2020» форумида тўлақонли намойиш қилмоқчи.
ЎҚИНГ: Уч буюк держава – Россия, АҚШ ва Хитой ҳарбий қудратини рақамларда батафсил солиштириб кўрсатишди
Компания «ВКонтакте» ҳамда Instagram тармоқларида ақлли қуролнинг прототипи қандай ишлашини кўрсатувчи реклама ролигини эълон қилган.
Ушбу смарт-қурол коллиматорли мўлжал ва дисплейга эга бўлиб, дисплейидаги менюда «камера», «медиа», «отишма», «вақт», «созламалар» ва «компас» бандлари кўзга ташланади.
ЎҚИНГ: Фақат «Тесла»ми? «Калашников» ҳам суперкар чиқармоқчи