Календарларингизни белгиланг: Galaxy А34 ва Galaxy А54 қачон чиқарилиши маълум бўлди!

Календарларингизни белгиланг: Galaxy А34 ва Galaxy А54 қачон чиқарилиши маълум бўлди!

Samsung компанияси бир неча ойлардан буён ўзининг Galaxy А сериясидаги энг маҳшур смартфонларнинг янги авлоди, Galaxy А34 ва Galaxy А54 моделларини тақдим қилиши ҳақида миш-миш қилиб келинмоқда, бироқ ҳали ҳам улар ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот берилмади. Эҳтимол, узунқулоқ хабарлар тез орада якун топади ёхуд Жанубий Корея компанияси яқин кунларда янги смартфонларни тақдим қилишни режалаштирган.

Таниқли "ликстер", яъни маълумот тарқатувчиси, @OnLeaks, ўзининг ишончли манбаларига асосланиб хабар беришича, Samsung ўзининг Galaxy А34 ва Galaxy А54 смартфонларини 15-март куни тақдим қилади.

Одатда Жанубий Корея компанияси ўзининг ҳар йилги Galaxy А3Х ва Galaxy А5Х смартфонларини Galaxy А7Х билан бирга тақдим қилар эди, лекин биз бу йилги Galaxy А сериясида янги Galaxy А7Х моделини кўрмаймиз, чунки у ҳақида атиги бир марта, у ҳам бўлса смартфоннинг чиқарилмаслиги ҳақида миш-миш қилинди. Galaxy А5Х линиясига келсак, у Galaxy А3Х линиясичалик кўп сотилмайди. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, Samsung ўзининг Galaxy А34 ва Galaxy А54 смартфонларини тақдим қилиш учун тақдимот ўтказадими ёки уларни шунчаки матбуот баёноти орқали эълон қилиш билан чекланадими, буниси ҳозирча номаълум.

Миш-мишларга кўра, Galaxy А54 смартфони 6.4 дюймли 120 герц янгиланиш тезлигига эга бўлган AMOLED дисплей билан жиҳозланади. У 50 MP (f/1.8) асосий камера билан бирга 12 MP (f/2.2) ултра-кенг ва 5 MP макро камера, ҳамда 32 MP олд камерага эга бўлади. Қурилма Exynos 1380 чипсетида 8 GB RAM ва 256 GB хотира билан One UI 5.1 операцион тизимида ишлайди.

Galaxy А34 моделига келадиган бўлсак, унинг экрани 6.6 дюйм ўлчамда 120 герц янгиланиш тезлигига эга AMOLED дисплей бўлади. Тасвирга олиш борасида смартфонга 48 MP (f/1.8) асосий, 5 MP макро ва портрет сенсор билан 13 MP селфи сенсори жойлаштирилган. Қурилма MediaTek'нинг Dimensity 1080 чипсетида 8 GB оператив ва 256 GB доимий хотирада ишлайди.

Иккала моделлар ҳам 5000 мА/соат батареяга эга бўлишади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!