Камаймоқдами ёки кўпаймоқдами? Сайёрамиз ўрмонлари олимлар нигоҳида

  •   Saroy
  •  1915
  •  16.08.2018 16:24

Камаймоқдами ёки кўпаймоқдами? Сайёрамиз ўрмонлари олимлар нигоҳида

Ер юзидаги ўрмонлар камайиб бораётгани йўқ, аксинча кўпаймоқда. Сўнгги 30 йилда сайёрамиз ўрмонларининг умумий майдони 7 фоизга кўпайибди.

Ўрмонлар асосан субтропиклар ҳисобига кўпаймоқда, яъни улар эгаллаган майдонлар  муътадил иқлимга эга бўлган минтақаларда ва субтропик ҳудудларда кенгаймоқда.

ЎҚИНГ: Парламентда meningfikrim.uz орқали келган икки мурожаат муҳокама қилинмоқда

Экологларнинг таъкидлашича, дарахт сонларининг кўпайиши тоғли ҳудудларда ҳам кузатилмоқда. Аммо тропик ва қурғоқчилик бўлган жойларда аҳвол анча мураккаб: Бундай жойларда ўрмонлар аксинча, камайиб бормоқда. Масалан, Бразилия сўнгги 35 йилда 385 000 квадрат  километрлик ўрмон ҳудудини бой берган.

ЎҚИНГ:«Қарзлар куни»: инсоният сайёрамиз бир йилда қайта тиклай оладиган барча захирани сарфлаб бўлди

Мазкур тадқиқотлар БМТ қошидаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти тарқатган маълумотларга зиддир. Мазкур ташкилотнинг тарқатган маълумотларида айтилишича, сайёрамизда ўрмон ҳудудлари ўнглаб бўлмас даражада камайиб бормоқда. Табиийки, бундай қарама қарши фикрларга сабаб, ўрмон деганимизда ўзи нимани назарда тутишимиздир. Олимларнинг аниқлик киритишича, унчалик баланд бўлмаган ўсимликлар билан қопланган ер майдонлари 1,4 фоизга камайган. Яйдоқ далаларнинг миқдори эса  3 фоизга камайган. Майдони тобора кўпайиб бораётган ўрмонларга Россиянинг Европа қисми киради. Сибир ўрмонлари эса камайиб бормоқда, бунга сабаб қилиб ўрмон ёнғинлари кўрсатилмоқда.  

ЎҚИНГ:Олимларнинг боши қотмоқда: глобал исишнинг янги сабаби пайдо бўлди

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!