«Камбағалбоп» Pixel 3a XL смартфонлари тақдимотдан аввал дўконларга келди, нархлари билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  1760
  •  03.05.2019 12:33

«Камбағалбоп» Pixel 3a XL смартфонлари тақдимотдан аввал дўконларга келди, нархлари билан танишинг!

Google компанияси нисбатан арзонлаштирилган Pixel 3a ҳамда Pixel 3a XL смартфонларини 7 май куни тақдим этади. Аммо улар ҳақда етарлича маълумотлар тарқалган, «жонли» расмлари ва ҳатто видеоларини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Google’нинг «камбағалбоп» Pixel 3a смартфони Snapdragon 855 чипли Mi 9 нархида сотилади!

Энди эса Google Pixel 3a XL моделининг қадоғи билан туширилган суратлари ҳам интернетга чиқди – улар Best Buy дўконлар тармоғида олинган. Яъни, ҳали расман намойиш этилмасидан туриб, қидирув гиганти бу смартфонларини дўконларга тарқатмоқда!

Қадоғидаги ёзувлари ҳам тасдиқлаб турганидек, Google Pixel 3a XL диагоналига олти дюймлик дисплейга эга. Қора рангли ушбу смартфон 64 гигабайтлик ички хотирага эга, унинг 128 гигабайтлик версияси ҳам бўлиши керак.

Best Buy ёки бошқа бирор дўкондан бирорта харидор Google’нинг янги авлод смартфонларини сотиб олгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Хабарларга кўра, унинг Pixel 3a модели нархи 399 доллардан, Pixel 3a XL баҳоси эса 479 доллардан бошланади.

ЎҚИНГ: Google ва Huawei бу смартфон эгаларининг ҳар бирига 400 доллардан тўлайди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.