Камера таққос: Google Pixel 6 Pro vs Apple iPhone 13 Pro

Камера таққос: Google Pixel 6 Pro vs Apple iPhone 13 Pro

Google Pixel 6 ҳамда 6 Pro смартфонларини тавсиф қилиш учун ниҳоят рухсат берилди. Биз эса Pixel 6 Pro ҳамда iPhone 13 Pro смартфонларининг камера таққосига эътибор қаратамиз. Ушбу таққос mrwhosetheboss YouTube канали томонидан амалга оширилди. 

ЎҚИНГ: 2013 ва 2021 йилги камерафонлар жанги: қайси бири кучлироқ? 

Муаллиф биринчи бўлиб қурилмаларнинг овоз ёзиш имкониятларини текширди. Pixel 6 Pro шамол вақтида кучли шовқин бўлишига қарамай, овозни яхши ёза олди. iPhone 13 Pro'да эса шовқин туфайли муаллифнинг гапирётган гапи эшитилмай қолди. 

Зум имкониятлари бўйича ҳам Pixel 6 Pro ғолиб бўлди. iPhone 13 Pro'даги 3х зум камера билан таққослаганда, Pixel'нинг 4х зум камераси яхшироқ суратларни тақдим этди. 

Портрет режимида иккала смартфон ҳам ўзини яхши кўрсата олган. Бироқ иккала смартфоннинг ҳам кучли ҳамда заиф томонлари мавжуд. Мисол учун, iPhone 13 Pro портрет режимида шиша буюмларини аниқлай олмади, Pixel'да эса оптик зум орқали портрет суратларни олиб бўлмайди. 

Макро камера имкониятлари бўйича iPhone, камеранинг қўшимча имкониятлари бўйича эса Pixel ғолиб бўлди. 

Видео барқарорлиги бўйича муаллиф икки смартфоннинг имконятларини тенг баҳолади. Одатий суратга олишда ҳам худди шундай ҳолат юзага келди. Бироқ, тунги режим имкониятлари бўйича Pixel 6 Pro смартфони iPhone 13 Pro'дан устун келди. 

Видео ёзув, slow motion бўйича бу сафар iPhone ўзини яхши кўрсата олган. Шунингдек, iPhone 13 Pro яхшироқ селфи суратлар ҳамда видеоларни тақдим этди. Камера таққосда умумий натижа бўйича 5:4 ҳисобида iPhone 13 Pro ғолиб бўлди. 

ЎҚИНГ: Энг арзон iPhone 13 смартфони Galaxy камерафонидан устун келди: DxOMark рейтинги 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.