2013 ва 2021 йилги камерафонлар жанги: қайси бири кучлироқ?

2013 ва 2021 йилги камерафонлар жанги: қайси бири кучлироқ?

Бугунги камера таққосимизда 2013 йилда ишлаб чиқарилган Nokia Lumia 1020 ҳамда Xiaomi компаниясининг янги Mi 11 Ultra флагман смартфонини солиштирамиз.

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Xiaomi Mi 11 Ultra (1-қисм)

Nokia Lumia 1020 смартфонининг техник кўрсаткичлари Nokia'нинг яна бир қурилмаси Nokia 808 смартфонига ўхшаш. Смартфониннг камерасини ишлашда Nokia Германиянинг Zeiss компанияси билан биргаликда иш олиб борган.

Фото: GSMArena

Смартфон камера резолюцияси 41МП бўлиб, Nokia 808 телефонининг камера резолюцияси билан бир хил. Бир қанча жиҳатларга эга бўлган сенсор орқали 41МП резолюциядаги суратларни олишнинг иложи йўқ. Бироқ суратларни 38МП ҳамда 34МП резолюцияда олиш мумкин.

Xiaomi Mi 11 Ultra эса бугунги кунда энг кучли камерафонлардан бири бўлиб, унинг асосий камераси 50МП ни ташкил қилади.

Смартфонлар камерасининг техник жиҳатлари:

Nokia Lumia 1020

Камера: 41МП, f/2.2, 26мм (кенг), 1/1.5“, 1.12µm, AF, OIS.

Селфи камера: 1.2МП

Видео ёзув: [email protected] кадр/сек., 4х рақамли зум; Селфи камера: [email protected] кадр/сек.

Xiaomi Mi 11 Ultra

Камера:Асосий камера: 50МП, f/2.0, 24мм, 1/1.12“, 1.4µm, Қўш Пихел PDAF, Лазер AF, OIS; • Ультракенг: 48МП f/2.2, 12 мм, 128˚, 1/2.0“, 0.8µm, PDAF; • Телефото: 48МП f/4.1, 120 мм, /2.0“, 0.8µm, PDAF, OIS, 5х оптик зум.

Селфи камера: 20МП, f/2.2, 27 мм, 1/3.4“, 0.8µm.

Видео ёзув:Асосий камера: 8К@24 кадр/сек., 4К@30/ кадр/сек., [email protected]/60 кадр/сек., гиро-EIS, HDR10+ •Селфи камера: [email protected]/60 кадр/сек., [email protected] кадр/сек.

Nokia камера созламалари жиҳатидан бироз чекланган, унда фақат 5МП JPEG, 5МП JPEG + 38МП JPEG ёки 5МП JPEG + 38МП DNG RAW форматларини танлаш мумкин.

Кундузги тасвир сифати

Таққосни биринчи бўлиб кичик резолюциядан бошлаймиз. Lumia 1020 5МП, Mi 11 Ultra'да эса 12.5МП резолюцияда олинган суратларни таҳлил қиламиз.

Lumia 1020 смартфонида олинган суратлар экспозицияси яхши, яъни суратда ёруғлик етарли даражада. Динамик диапазон Mi 11 Ultra'да олинган суратлардагидек сифатли бўлмаса ҳам, саккиз йил аввалги смартфон учун чакки эмас.

...

Mi 11 Ultra'да олинган суратларнинг ранглар билан тўйиниши Lumia'дагидан яхшироқ. Аммо Xiaomi тўқроқ рангдаги суратларни олган. Шунинг учун, Lumia'да олинган суратлар бироз табиийроқ чиққан.

...

Сурат аниқлиги ҳақида гап кетганда, Mi 11 Ultra'да олинган 12.5МП суратлар Lumia'да олинган 5МП суратлардан кўра яхшироқ деталлашган. Бироқ Lumia'нинг Bayer ранг филтри Mi 11 Ultra'даги Quad Bayer'га нисбатан яхшироқ ранг эффектини берган.

Иккала смартфоннинг, шунингдек, энг юқори резолюциясида ҳам суратлар олинди. Яна бир бор Lumia'нинг оддий Bayer ранг филтри мураккаб ранглар эффектини берган бўлса, Mi 11 Ultra'нинг ранг филтри бироз дағал эффектини берган. Сурат аниқлиги ҳақида гап кетса, Mi бу борада Lumia'дан устунроқ.

...

Xiaomi'нинг 12.5МП резолюция ўлчамларига мос келиши учун Lumia'да 32МП суратлар олинди. Чунки 38МП даги суратлар 5МП суратлардан яхшироқ деталлашган. Бу ҳолатда Lumia 1020 бемалол Mi 11 Ultra билан рақобатлаша олади.

...

Икки смартфонда RAW форматдаги суратлар олинди ва 12.5МП резолюцияга ўзгартирилди. Ранг уйғунлиги иккала смартфонда ҳам бир хил. Динамик диапазон Xiaomi'да бироз кенгроқ. Агар динамик диапазон суратга олишда энг асосий фактор бўлса, у ҳолда Xiaomi'нинг стандард Photo режимида сурат олган яхши. Чунки ушбу режимда динамик диапазон яхшироқ чиқади.

...

Зум орқали олинган суратларни таққослаш бироз мушкул. Чунки Mi 11 Ultra'да махсус телефото камера мавжуд бўлса, Lumia'да фақатгина асосий камеранинг ўзи мавжуд. Шунинг учун, иккала смартфонда 3х гибрид зум суратлар олинди. Натижалар эса Xiaomi'да анча яхшироқ. Суратлар ўта аниқликда деталлашган. Шунингдек, Mi 11 Ultra сурат марказидаги объектни яхшироқ кўрсатиб берган.

...

Паст ёруғликда сурат сифати

Ёруғлик паст бўлган жойда Lumia 1020 Nokia 808'га нисбатан сифатлироқ суратлар олади. Расмдаги объектлар ҳам аниқ чиқади. Бироқ ҳали ҳам динамик диапазон яхшиланмаган.

Таққослаш учун, Xiaomi ажойиб даражадаги экспозиция ҳамда динамик диапазонни тақдим этади. Бундан ташқари, смартфон ўта паст ёруғликдаги объектларни ҳам яхши ёритиб бера олган.

...

3х зумда эса Xiaomi динамик диапазон борасида муаммоларга дуч келади, бироқ яхши тонал экстремалликни тақдим этади. Сурат аниқлиги ҳамда уни қайта ишлаш борасида Xiaomi устун, лекин Lumia ҳам ўз иши аъло даражада бажара олади.

...

Видео ёзув

Nokia Lumia 1020 максимал 1080p резолюцияда видеога олса, Xiaomi максимал 8К резолюцияда видео ёзиш имкониятига эга.

Шубҳасиз, Xiaomi 1080p резолюцияда Lumia'дан кўра яхшироқ видеога олади. Шунингдек, 4К резолюциядаги видеода автомобиль рақами ҳамда дарахтдаги барглар аниқ кўринган. 1080p резолюцияда олинган видеода эса Lumia'нинг камераси дарахтдаги баргаларни тиниқ кўрсата олмаган.

...

Динамик диапазон борасида Lumia бироз эски смартфон эканлиги билинади, чунки динамик диапазон бироз тор. Аммо Nokia 808 қурилмаси билан таққослаганда, Lumia 1020 смартфонининг камераси анча яхши эканлиги маълум бўлди.

Хулоса

2013 йилда ишлаб чиқарилган бўлишига қарамай, Nokia Lumia 1020 смартфони ҳозирдаги энг кучли камерафонларидан бири бўлган Mi 11 Ultra'га қараганда айрим вақт яхши суратларни ола олди. Бу асосан юқори резолюциядаги Bayer сенсорининг ранглар эффектини яхши бера олганида намоён бўлди. Шунингдек, Lumia ёруғлик паст бўлган жойларда ҳам яхши суратларни тақдим этди.

Фото: GSMArena

Ҳақиқатдан ҳам, Nokia Lumia 1020 ўз вақтининг энг кучли смартфони бўлган десак муболаға бўлмайди. Бироқ бугунги таққоснинг деярли барча жиҳатларда, шубҳасиз, Mi 11 Ultra смартфони Lumia 1020'дан устун бўлди.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Xiaomi Mi 11 Ultra (2-қисм)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.