Камералар жанги: Samsung Galaxy Note8 ва iPhone 8 Plus

Камералар жанги: Samsung Galaxy Note8 ва iPhone 8 Plus

Жаҳондаги энг яхши сурат олувчи смартфонлар рейтингида 3-ўрин ҳозирча iPhone 8 Plus ва Samsung Galaxy Note 8 флагманларига насиб қилган. DxOMark мутахассисларининг фикрича, бу иккала флагман камералари ҳар жиҳатдан бир-бирларига мос рақиблар. Бироқ, ғолиблар орасида доимо мутлоқ ғолиб топилади. Шуни ҳисобга олиб, биз қуйида мазкур смартфонлар олган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Айтиш жоизки, Samsung компанияси тақдим қилган 8-авлод Galaxy Note гаджети нафақат 6,3 дюймли Infinity Display дизайнидаги ва ромдан холи Quad HD+ сиғимли экрани, шу билан бирга, қўш объективли бош камераси билан ҳам диққатга сазовор.

iPhone 8 Plus'нинг имконияти ҳам DxOMark рейтингида 94 баллга баҳоланган. Унинг ҳар бири 12 мегапикселли 2 та сенсори телефото ва кенг бурчакли объектив вазифасини бажаради. Улардан бири 1.8, бошқаси 2.8 ҳажмли ёруғлик линзасига эга бўлган. Ундаги автофокуслаш, ранг-тус бериш ва барқарорлаштириш функциялари такомиллашган. Ҳар иккала сенсор оптик барқарорлаштириш тизимига эга. Айниқса, телефото объективи манзарани 10 карра яқинлаштиради. Портрет жанрида суратга олишда ҳам бу камерафон тенгсиз. Жиҳатларига кўра, бу камера iPhone X камераси билан бир хил.

Унда камерафонлар ўртасидаги курашни очиқ деб эълон қиламиз!

Суратларнинг биринчиси Samsung Galaxy Note 8'да, иккинчиси iPhone 8 Plus'да олинган.  

Биринчи сурат табиийликка яқин. Бироқ, бир оз оқариб кетган. Айфон олган иккинчи суратда эса контраст юқори. Стол эса тўқроқ жойларда негадир қорайиб акс этган. Иккала расмга қараб туриб ғолибни аниқлаш қийин. Бироқ, Samsung Galaxy Note8'даги табиийлик маъқулроқ. Шу билан бирга, iPhone 8 Plus олган суратни махсус дастурда таҳрирлаш осон.

iPhone флагманида суратга олиш билан боғлиқ бир муаммо бор. Объектга тўқ ранг бериш илинжида уни кўкимтир ёки қорамтир бўлиб акс этишига сабабчи бўляпти. Юқоридаги суратда ҳам саватчанинг ён томонлари ёки сабзавотлар (пиёзда, айниқса) ранги кескин ўзгарган.

Ҳар иккала камерадаги суратни қайта ишлаш алгоритми яхши. Биринчи суратда орқадаги фоннинг ғира-ширалиги нотабиийроқ чиққандек. Бироқ, айнан шу сурат марказида рангларнинг ифодаланиши кўнгилдагидек. iPhone флагмани эса объектни аниқлашга қийналган ва орқа фон билан бирга, объектнинг атрофларини ҳам хиралаштирган.

Табиийликда, шубҳасизки, чап томондаги суратлар ҳозирча диққатга сазовор. Бироқ, ўсимликларни суратга олишда "илиқ" рангларни бера олиш фотокамера олдида турган бош вазифадир. Шу маънода бу гал айфонда олинган суратга юқори балл берган маъқул.

Гулларнинг митти гуллари ва гармдорининг ёрқин рангига қараб ҳам юқоридаги манзарани суратга олишда айфоннинг мутлоқ ғолиб эканини англаш мумкин.

Бу фотосуратда Note8 камерасининг бурчак кенглиги нақадар катта эканини кўриш мумкин. Боиси, объектнинг iPhone 8 Plus камераси қамраб оломаган қисмини Note8 бемалол суратга олган. Бир қараганда Note8 олган сурат деталларга бойдек ва iPhone 8 Plus бу гал ҳам сунъий рангларни акс эттирган.

Бу суратда эса ҳаммаси кундай равшан: Galaxy Note 8 аниқ-тиниқ ва кенг бурчак остида сурат олган. iPhone эса ўзига ўхшамай қолган. Айфон флагмани бир оз алгоритмда адашган. Яъни, камера қаршисидаги объектни қовоқ эмас, одам деб ўйлаган ва расмни қайта ишлашда хатолик юзага келган.

Айтиш жоизки, Galaxy Note 8 компаниянинг илк қўш сенсорлари бош камерага эга бўлган смартфони. Унга 2 та 12 мегапикселли -- кенг бурчак остида суратга олувчи ҳамда телефото сенсорлари ўрнатилган. камерада 3 карралик яқинлаштириш, орқа фонни ғира-шира қилиб тасвирга олиш технологиялари жорий қилинган.

f/1.7 ҳажмли ёруғлик линзаларига эга сенсорлар, шунингдек Dual Pixel, оптик барқарорлаштириш технологиялари билан ҳам таъминланган. Уларнинг ҳар бири алоҳида сурат олиши ҳам мумкин.

Galaxy Note 8 селфи-камераси учун 8 МП сиғимли, диафрагмаси f/1.7 бўлган, автофокус функциясига эга модул танланган.

Galaxy Note 8 камерасининг яна бир аҳамиятли жиҳати бор -- ундаги бош камерадан ўрин олган ҳар иккала сенсор ҳам суратни оптик барқарорлаштириш тизимига эга бўлган. Жаҳондаги бирор бир қўш объективли флагман бугунгача мазкур технологияга эга бўлмаган.

Galaxy Note 8'нинг юртимиздаги баҳос билан бу ерда танишинг.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!