Galaxy S9 сурат олишда iPhone X билан курашди

Galaxy S9 сурат олишда iPhone X билан курашди

Samsung Galaxy S9 тақдим қилиниши билан экспертлар унинг камера имкониятларини шу вақтга қадар энг яхши камерафонлардан бири бўлган Apple iPhone X билан таққослашга киришдилар.

Apple'нинг iPhone X флагмани 2017 йилнинг сентябрь ойида намойиш қилинган ва айни пайтда юртимизда 8 632 000 сўмдан бошлаб сотилмоқда. Унинг бош камерасида ҳар бири 12 мегапикселли 2 та сенсор ўрнатилган. Улар биргаликда ёрқин суратлар оладилар.

Samsung'нинг Galaxy S9 флагмани эса шу йилнинг мартида тақдим қилинди ва айни пайтда юртимизда 7 260 000 сўмдан савдога чиқарилган. Бу флагман бош камерасида битта 12 мегапикселли сенсор мавжуд. Бу сенсор бир сонияда 12 та кадрни муҳрлайди. Смартфондаги суратни қайта ишлашга мўлжалланган янги процессор 12 та кадрни қайта ишлаб, ҳар биридан энг яхши жиҳатларини олиб, улардан яхлит сурат ҳосил қилади.

1-сурат: Бу масофа тоши Samsung флагмани олган суратда бир оз ёрқин ва рангдор бўлиб акс этиб турибди. Apple'нинг камерафони эса тошни табиий кўринишда муҳрлаган. Шу билан бирга, iPhone олган сурат бир оз "шовқин" даражаси юқори.

2-сурат: Бу гал iPhone X имконияти яққол сезилиб турибди. Унда олинган сурат ёрқин, айниқса бош кийимининг рангидан ҳам буни пайқаш мумкин. Шунингдек, дарахт, соч ва кийимга ҳам диққат қилинса, ёрқин деталларга гувоҳ бўлиш мумкин.

3-сурат: iPhone олган суратдаги қорнинг тусида контраст, яъни ранглар қарама-қаршилиги юқори. Samsung флагмани эса манзарани бир оз очартирган ва сурат ёрқин акс этган. iPhone олган сурат табиийдек кўринади. Бироқ, Samsung флагмани муҳрлаган манзарада қор тоза чиққани Instagram тармоғида қўл келади.

4-сурат: Бу манзарада умумий миқёсда iPhone олган сурат ғолиб бўлиши мумкин. Samsung'нинг камерасидаги суратни ёрқинлаштириш алгоритми манзарадаги "шовқинни" ошириб юборган ва сурат оқиш тус олган. iPhone X ижодига мансуб тасвирда эса ранглар табиий.

5-сурат: Ҳар иккала смартфон олган суратда музлаган кўл тасвири таассуротли чиққан. Суратни катталаштириб, деталларга яқиндан назар солинса, Samsung камерафонининг имкониятлари юқори.

6-сурат: Бу иккала сурат ўртасида фарқ деярли сезилмайди. Бироқ, iPhone X олган сурат бир оз ёрқин ва ранглар тиниқ акс этган.

7-сурат: Ҳар иккала сурат ҳам яхши чиққан бўлса-да, Samsung камерафони олган расм бир оз ёрқин. Айниқса марказдаги идиш ичига қаралса, бунга амин бўлиш мумкин.

Қолган суратларга ўзингиз баҳо беринг.

Samsung Galaxy S9 смартфонлари камерасидаги "DRAM" технологияси секундига 960 кадрни муҳрлаш имконини беради. Бундай имконият ҳали бирор смартфонда йўқ. 

Apple iPhone X 2 та 12 мегапикселли сенсорлари билан кучли бош камерага эга бўлган. Бош камерадаги ҳар иккала сенсор оптик барқарорлаштириш функциясига эга бўлган.

Кореялик смартфоннинг селфи камераси iPhone X'нинг олд камераси билан беллаша олмайди. Сабаби, бу флагманларда одмигина аввалги 8 мегапикселли модул танланган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!