Камида 6 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларида ишкал: компания айбини тан олди

  •   DiMaX
  •  2828
  •  25.06.2021 13:12

Камида 6 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларида ишкал: компания айбини тан олди

Бутун дунёдаги Xiaomi смартфонлари эгалари сенсорли экранда юзага келган хатоликдан шикоят қилишмоқда. Бу хусусда Reddit ресурсидаги изоҳлар асосида Gizmochina нашри хабар берган.

ЎҚИНГ: Android-смартфонларда глобал муаммо чиқди: Google айбдор, лекин ўзингиз тузата оласиз!

Қурилмаларнинг дисплейлари тегиниш ва силаш орқали буйруқларга етарлича жавоб бермай қолган, яъни – сенсор қатлами тўғри ишламаяпти. Муаммо ҳар кимда ҳар хил кўринишда намоён бўлаётган эса-да, умуман олганда смартфонларни бошқариш қийинлашиб қолган. Фойдаланувчиларнинг ёзишларига қараганда, телефонни ўчириб-ёқиш ҳам, ҳаттоки смартфонларни дастлабки созламаларга қайтариш – «Hard reset» усули ҳам фойда бермаётган экан.

Ушбу ишкаллар камида қуйидаги олтита моделга мансуб гаджетларда кузатилмоқда:

  1. Xiaomi Mi 11
  2. Xiaomi Mi 10 Ultra
  3. Xiaomi Mi 11 Lite
  4. Xiaomi Mi 10T Pro
  5. Redmi Note 10 Pro
  6. Redmi Note 9S

Хатолик фақат MIUI график қобиғи бошқаруви остида ишлаётган моделларнинг айрим вакилларида, сўнгги янгиланишлардан сўнг юзага келган. Xiaomi ўз смартфонларининг дисплейларидаги бу хатоликдан бохабар эканини маълум қилган. Афтидан, компания бу камчиликни тўғирлаб юборувчи апдейт тарқатса керак.

ЎҚИНГ: Galaxy M ҳамда Galaxy A туркумининг олтита моделида ишкал – «Hard reset» ҳам иш бермаяпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!