«Камикадзе» дронларни ёппасига отувчи қурилма чиқди (видео)

  •   DiMaX
  •  540
  •  15.10.2020 08:25

«Камикадзе» дронларни ёппасига отувчи қурилма чиқди (видео)

Хитойда «камикадзе» дронларни учиришга мўлжалланган кўп стволли пуск қурилмаси намойиш қилинди. Қурилмани 48 та дрон билан «ўқлаш» мумкин, деб ёзади Kun.uz нашри.

ЎҚИНГ: Калашников дронларга қарши янги қуролини намойиш этди (+видео)

Жанговар машина кўринишидаги қурилма Dongfeng Warrior зирҳли автомобили негизида ишлаб чиқилган. Дронлар контейнерлар ичига, контейнерлар эса машинанинг орқа қисмида ўрнатилган махсус бўлмага жойланади. Бўлма дронларни отишдан олдин бироз кўтарилади.

Дронлар бир тўда бўлиб ҳаракатланиб, бир вақтнинг ўзида разведка олиб бориши ва аниқланган нишонларга ҳужум қилиши мумкин.

Бундай қурол устидаги ишлар хитойлик конструкторлар томонидан анчадан бери олиб борилади. Бундай тизимларни яратиш билан бошқа давлатлар ҳам шуғулланади.

Дронлар тўдасига қарши курашиш масалалари билан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа мутахассислари шуғулланади. Ёппасига ҳужум қилувчи бундай дронларга қарши тез отувчи замбараклар, ракеталар, радиоэлектрон кураш тизимлари ва лазер қурилмалар самарали ҳисобланади.

ЎҚИНГ: ДХХ ушлаган дрон чегарадан нима олиб ўтаётган эди?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!