«Камолот» ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши янги фототанлов эълон қилди

«Камолот» ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши янги фототанлов эълон қилди

«Камолот» ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши “Ширинтой болажон” фототанловини эълон қилади. Фототанлов «Камолот» ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ташкил этилиб, Ўзбекистон Бадиий Академияси ва Тошкент шаҳар хокимлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Танловда Ўзбекистон Республикасининг 35 ёшгача бўлган барча фуқаролари иштирок этишлари мумкин. Фотосуратлар мамлакатимизда болажонларга берилаётган юксак эътиборни, болажонларнинг соғлом турмуш тарзидан лавҳаларни, ёш авлоднинг таълимда, спортда ва ижтимоий соҳаларда эришаётган ютуқларини ёритиб бермоғи лозим.

Фотосуратларда фақат 14 ёшгача бўлган болажонлар ва уларнинг ота-оналари акс эттирилган бўлиши мумкин.

Танлов иштирокчилари фотосуратларни «Камолот» ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгашининг Facebook ва Instagram саҳифасига жойлашлари керак бўлади. Жойланган фотосуратлар тармоқ фойдаланувчилари томонидан баҳолаб борилади ва энг кўп овоз тўплаган 20 та фотосурат асосида жорий йилнинг декабрь ойида “Ширинтой болажон” номли галерея ташкил этилади. Ушбу суратлар орасидан ҳакамлар ҳайъати баҳосига кўра 3 та ўрин ғолиблари аниқлаб олинади ва галерея очилиш кунида қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

Асосий соврин замонавий планшет.

Фототанловнинг қолган шартлари ва низоми билан tashkentcity.kamolot.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Танловга ижодий ишлар 2016 йилнинг 1 ноябридан 1 декабрига қадар [email protected] электрон манзили орқали қабул қилинади. Маълумот учун телефонлар +99871 232-1911 +99897 752-9700.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!