Карантин даврида бу иловалар бир ярим бараварга оммалашди!

  •   DiMaX
  •  1446
  •  27.03.2020 16:32

Карантин даврида бу иловалар бир ярим бараварга оммалашди!

Кейинги пайтларда дунёнинг кўплаб мамлакатларида коронавирус пандемияси сабабли турмуш тарзи ўзгарган. Бироқ ҳатто шу офатнинг ҳам ўзига яраша ижобий жиҳатлари бор экан: Хитойда аллақачон унинг фойдаси кўринган, айримлар даромадлари ошган.

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли Ўзбекистонда яна бешта оммабоп телеканал очиқ режимда тарқатилади

COVID-19 вирусининг тарқалиши даврида кишилар уйларига қамалиб қолиб, турли ўйинларга берилишдан ташқари, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларни ҳам фаол ишлатишга ўтишган. Kantar таҳлил компанияси дунёнинг турли бурчакларидаги 30 та бозорда 25 минг интернет фойдаланувчиси орасида сўров ўтказиб, шундай хулосага келди.

Жумладан, ҳали коронавирус кенг тарқалмасидан аввал ҳам энг оммабоп мессенжер бўлган WhatsApp жорий йилнинг 14–24 март кунларида нақ 40 фоизга кўп ишлатилган. Сабаби – карантин сабабли уйларида ўтиришга мажбур бўлган кишилар мессенжерлар орқали янада кўпроқ мулоқот қилишган: ёзишмалар, сурат узатиш, қўнғироқ қилиш...

Бошқа ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда ҳам оммабоплик кескин кўтарилган. Жумладан, Facebook тармоғида кишиларнинг умумий фаоллиги 37 фоизга ошган. Айрим мамлакатларда эса ундан ҳам катта “сакраш”ни кузатамиз: Хитойда кенг қўлланадиган Weibo ижтимоий тармоғи ҳамда WeChat мессенжерининг оммалашуви нақ 58 фоизга ошган.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Интернет ва телефон икки ойгача ўчмаслиги кимларга таллуқли?