Карантин пайтида қизиқарли ва бепул онлайн таълим олинг!

  •   DiMaX
  •  629
  •  13.04.2020 10:01

Карантин пайтида қизиқарли ва бепул онлайн таълим олинг!

Коронавирус инфекцияси туфайли карантин пайтида янги билим олишга, фойдали кўникма ва малакаларни шакллантиришга ёрдам берадиган бепул онлайн манбалар мавжуд. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги шулардан айримларини эслатиб ўтган.

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли яна бир антиқа хизмат арзонлашди

  1. One Million Uzbek Coders – тўртта долзарб IT-йўналишлари бўйича ўқитадиган (Data Analytics, Android-дастурлаш, FrontEnd ва FullStack) онлайн таълим курлсари.

Бугунги кунда Республикамизда кенг аҳоли қатламини масофавий махсус онлайн-портал орқали IT-йўналишлари бўйича тайёрлашга йўналтирилган йирик лойиҳа – «Бир миллион ўзбек дастурчи» («One Million Uzbek Coders») лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан БАА «Dubai Future Foundation» жамғармаси, IT-Парк қошидаги IT-академия, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Муҳаммад ал-Хоразмий IT-мактаби билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Лойиҳа бўйича дастурлашни масофавий таълим орқали ўргатишга мўлжалланган www.uzbekcoders.uz портали ҳамда «Udacity.com» халқаро таълим платформаси ўзбек тилида ишга туширилди.

Биринчи босқичда лойиҳа глобал меҳнат бозорида энг долзарб бўлган тўртта йўналишларни қамраб олди: маълумотларни таҳлил қилиш (Data-analytics), Андроид платформасида ишланмалар яратиш, фронтенд (FrontEnd) ва фуллстак (FullStack). Умумий курс 120 соатга мўлжалланган.

Батафсил: http://uzbekcoders.uz/

ЎҚИНГ: Бир миллион дастурчи қандай тайёрланади?

  1. Online Pre-Accelerator – IT соҳасида янги иш бошлаган тадбиркорлар учун ўзбек тилидаги таълим дастури.

Жорий йилнинг февраль ойида Online Pre-Accelerator биринчи дастури ишга туширилди. Курснинг мақсади – янги иш бошлаган тадбиркорларга ўз ғояларини қандай ривожлантириш ҳақида ва бу йўлда биринчи қадамлар қандай бўлиши кераклиги ҳақида тушунча беришдир.

Онлайн курс қисқа ва маълумотларга бой муаллифлик видео дарсларидан иборат бўлиб, унда Ўзбекистоннинг муваффақиятли тадбиркорлари ва мутахассислар маърузалар ўқишади ва маҳорат дарсларини ўтказишади.

Курсда ўтиладиган асосий мавзулар қуйидагилар: муваффақиятли жамоани яратиш, лойиҳани малакали бошқариш, MVP яратиш, бозорни ўрганиш, бизнес-режа тузиш, компанияни рўйхатдан ўтказиш, инвестицияларни жалб қилиш; шундай экан мазкур дастур маҳорат даражасидан қатъи назар ҳамма учун фойдали бўлади.

Батафсил: https://online.it-park.uz/

ЎҚИНГ: GameDev Goethe бепул лойиҳаси: энг зўр ўйин яратувчисига айланинг!

  1. Online Open Sessions – хорижий IT-мутахассислар ҳамда маҳаллий стартапчилар иштирокида ўтказилаётган онлайн видеоконференциялар.

IT-Паркдан янги «Online Open Sessions» лойиҳаси. Мазкур лойиҳа онлайн тарзда ўтказилаётган видеоконференция бўлиб, унга Ўзбекистон, Ҳиндистон, Россия ва бошқа давлатлардан таниқли ва нуфузли IT-мутахассислар ҳамда стартапчилар жалб қилинган.

Дастурга киритилган маърузаларда қуйидаги долзарб масалалар ўрин олган: стартапларга кўмак бериш ва ривожлантириш, венчур молиялаштириш, ахборот технологиялари ва менежмент. Маърузалар Zoom платформаси орқали амалга оширилмоқда.

Батафсил: https://www.facebook.com/pg/itparkuzb/events/?ref=page_internal

Янги билим, кўникма ва малакаларга эга бўлинг ҳамда ўз рақобатбардошлигингизни оширинг!

ЎҚИНГ: Соврин фонди 60 миллион сўмлик онлайн киберспорт мусобақасига марҳамат!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!