Карантин шароитида барча онлайн хизматларни жамлаган Uydaqoling.uz портали ишга тушди

  •   DiMaX
  •  776
  •  11.04.2020 09:15

Карантин шароитида барча онлайн хизматларни жамлаган Uydaqoling.uz портали ишга тушди

UZINFOCOM Ягона интегратори ИТ-Парк ёрдами билан бирга карантин вақтида Uydaqoling.uz портали электрон хизматлари билан ишга туширди. Бу тўғрида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Коронавирусни аниқлаш бўйича дастлабки тестни энди интернет орқали топшириш мумкин!

Мазкур порталда аҳоли учун энг долзарб ва муҳим хизматлар кўрсатилган. Коронавирус сабабли карантин режимида бу портал орқали уйдан туриб барча хизматлардан тўлақонли фойдаланиш мумкин. Uydaqoling.uz сайти орқали онлайн тарзда нонушта, тушлик, кечки овқатларга буюртмалар бериш ёки маҳсулотларни буюртма қилиш, тиббий маслаҳатлар, масофавий таълим олиш ва ҳоказо хизматлар жорий этилган.

Айни дамга қадар порталда 205 та хизмат ўрин олган бўлиб, тақдим этилаётган интернет хизматлари кенгайтириб борилмоқда.

Бундан ташқари, ҳар бир киши мустақил равишда янги хизматларни қўшиш учун махсус анкета орқали каталогга таклиф бериши мумкин.

ЎҚИНГ: «Тунги интернет» янада арзонлашди – нақ 31 майгача!