Карантиндаги шахсларнинг телефонлари нега олиб қўйилади?

  •   DiMaX
  •  498
  •  25.03.2020 17:29

Карантиндаги шахсларнинг телефонлари нега олиб қўйилади?

Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида, хорижда бўлиб қайтган, улар билан яқин мулоқотда бўлган шахслар карантинга олинаётганидан хабарингиз бор. Бу муддатда уларнинг уяли телефонлари вақтинчалик олиб қўйилаётгани масаласига «Ҳуқуқий ахборот» канали изоҳ берди.

ЎҚИНГ: Антиқа рейтинг: коронавирусдан ким кўпроқ даромад кўрди?

Глобал пандемия ҳисобланган коронавирусга қарши барча зарур чораларни қўллаш, бунда унинг олдини олишда муайян даражада муваффақият қозонган давлатларнинг илғор тажрибасини қўллаш бу вирусга қарши ишлаб чиқилган мамлакатимиз стратегиясининг асосини ташкил қилади.

Биринчидан, вирусолог олимларнинг таъкидлашича ушбу буюмлар инфекцияни ўзида сақловчи ва тарқатувчи хусусиятга эга бўлиб, уларни карантин ҳудудига олиб кириш санитария талабларига зиддир. Хусусан, инфекция қоғоз ва пластик юзада энг узоқ вақт давомида сақланиши мумкин – 5 кунгача.

Иккинчидан қарор билан тасдиқланган низомда вақтинчалик олиб қўйилган буюмлардан шахс инфекция юқиши мумкин бўлган даврда мулоқотда бўлган шахслар ва борган жойларини аниқлаш мақсадида ўрганилиши кўрсатиб ўтилган.

Жаҳон тажрибасига мурожаат этилса, Россия, Сингапур, Исроил ва бошқа бир қатор давлатларда бу усулдан фойдаланилаётганини кўриш мумкин.

Хусусан, Россияда бу усулдан мобил телефонларнинг GPS функцияси орқали карантинга олинган шахснинг борган манзилларини таҳлил қилиш орқали эҳтимолий алоқада бўлган шахслар доирасини шакллантиришда фойдаланилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, айрим ҳолларда карантиндаги шахс ўзлари билан алоқада бўлган шахслар ҳақида маълумотларни яширади ёки унутиб қўйиши мумкин. Биринчи бемор билан содир бўлган воқеа бунга яққол мисол бўла олади.

ЎҚИНГ: Коронавирус эпидемиясини Билл Гейтс бундан 5 йил аввал башорат қилган! (2 та видео)

Учинчидан, бу чеклов жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари тўғрисидаги ахборот тарқатилишини олдини олиш имконини ҳам беради.

Ижтимоий тармоқларда карантин жойларидан олинган кўплаб видеолар ва саҳналар тарқатилмоқда. Кўплаб пост ва роликларда жамиятга вирус билан курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, чет элдан олиб келинган фуқароларни сақлаш шароитлари тўғрисида асоссиз ва бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилмоқда. Шу билан бирга, ушбу муассасаларда жойлаштирилган бошқа шахсларга нисбатан шахсий маълумотлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларга кўпинча риоя қилинмайди.

Қонунга кўра, жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари махфий ахборот тоифасига киради.

Бузилган маълумотлар ва фақат субъектив баҳолашлар аҳоли ўртасида ваҳима пайдо бўлишига ёки жамиятда миш-мишлар ва қарорлар қабул қилишга олиб келиши мумкин.

Вақтинчалик олиб қўйилган буюмлар шахс даволаш муассасасидан чиқаётган вақтда ўзига қайтариб берилади ёки унинг яқин қариндошлари ёхуд вакилларига топширилади.

ЎҚИНГ: Ижтимоий тармоқларда коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатган юртдошимиз жаримага тортилди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!