Касперский: бир кунда 300 мингдан ортиқ компьютер вируслари пайдо бўлади!

Касперский: бир кунда 300 мингдан ортиқ компьютер вируслари пайдо бўлади!

Касперский лабораториясининг стратегик лойиҳалар бўйича раҳбари Андрей Ярнихнинг сўзларига кўра, бир кунда 310 мингта атрофида дастурий вируслар яратилади. Ваҳоланки, бундан ўн йил аввал ушбу кўрсаткич бор-йўғи 1,4 мингтани ташкил қилган эди.

Халқаро интернет тармоғидаги киберҳужумлар диапазони ўтган ўн йил ичида камида 200 марта ошган, ҳозирда бир кунда 310 мингга яқин зарарли вируслар яратилмоқда.

Вируслар, айниқса, банк хизматларини кўрсатадиган жаҳон ахборот тармоғига кучли хатар ҳисобланади.  Касперский статистикасига кўра, шу йилнинг иккинчи чорагида фақат компанияга тегишли антивируслар банк секторидаги бир миллионга яқин компьютерларга уюштирилган вирусларни бартараф этган. Такрорлаймиз, бу фақат Касперский антивируслари томонидан белгиланган кўрсаткич, холос. Агар бошқа фирма антивирусларини ҳам ҳисобга олсак, ушбу кўрсаткич бир неча баробарга ортишини кузатиш мумкин.

Бу шундан далолат берадики, бугунги кунда вируслар орқали амалга оширилаётган киберҳужумлар жуда хатарли тус олмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!