Касперский лабораторияси: “2015 йилда 17 миллионта вирус ташувчи мобиль илова йўқ қилинди”

Касперский лабораторияси: “2015 йилда 17 миллионта вирус ташувчи мобиль илова йўқ қилинди”

Компания мобиль қурилмаларга уюштирилган ҳужумларга оид статистикани эълон қилди. Унга кўра, 2015 йилда:

2 961 727 та ўрнатишга мўлжалланган зарарли дастурий таъминот пакетлари;

884 774 та зарарли янги мобиль иловалар (2014 йилга нисбатан 3 баробар кўп!);

7 030 та банк-молия тизимини ишдан чиқарувчи Trojan-Banker мобиль вируслари аниқланган.

Кибер ҳужумлар бўйича ўсиш кузатилган йўналишлар:

фойдаланувчи мустақил ўчира олмайдиган зарарли иловаларнинг кўпайиши;

Иловалар функцияларини кучсизлантирувчи вирусларнинг кўпайиши;

RansomWare зарарли дастурий таъминот дастурларининг кўпайиши;

Тажовузкор ва беҳаё дастурлар рекламасининг кўпайиши;

iOS тизимига қаратилган кибер вируслар сонининг кескин ошиши.

Зарарли дастурлар муаллифлари улар ёрдамида асосан ўз “қурбонлари”нинг ҳисобидан даромад кўришни мақсад қилишган. Зарарли дастурлар муаллифлари мобиль қурилмаси кодланган фойдаланувчидан 12-100 АҚШ долларигача маблағ талаб қилиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Айниқса, 2015 йилда аниқланган 7030 та банк-троянлари Windows-троян зарарли дастурлари ёрдамида банк-молия тизимларига кириб олиб, банк ва мижоз ўртасидаги банк транзакцияларини амалга оширишга ёрдам берадиган mTAN – иккитомонлама паролларни ўғирлаш ҳолатлари ҳам кўп учрамоқда.

Кўпчилик банк-троянлари мобиль қурилма бош менюсидаги банкнинг ҳақиқий иловаларини ёпиб ташлаб, ўрнига худди шунга ўхшаш, сохта иловани ўрнатади. Шу орқали фойдаланувчи вирус муаллифларига ўзи билмаган ҳолда махфий маълумотларни тақдим этади. Бу кибер жиноятчиликнинг “фишинг” тури ҳисобланади.

Trojan-SMS.AndroidOS.OpFake.cc ва Trojan-Banker.AndroidOS.Acecard каби энг хавфли вируслар 100 дан ошиқ банк ва молия иловаларининг интерфейсини, серверлар бошқарув тизимини бузиб кириши мумкин.

Мисол учун, Trojan-SMS.AndroidOS.FakeInst.ep. зараркунанда иловаси Google Wallet орқали пул тўловларини амалга оширишни таклиф қилади ва маълумотлар киритилмаса илова ойнаси ёпилмайди. Маълумот киритилиши билан вирус банк маълумотларини ўғирлайди ва муаллифларга тақдим қилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!