Касперскийдан бепул антивирус

Касперскийдан бепул антивирус

“Касперский лабораторияси” Kaspersky Free номли янги бепул антивирус чиқарилишини маълум қилди. Янги маҳсулот Windows’дан уйда фойдаланадиганларга мўлжалланган.

Дастурни Касперский сайтидан юклаб олиш мумкин. Сайтда ёзилишича, уни ҳозирча фақат Россия ва Украинадаги интернет фойдаланувчилари ишлатиши мумкин.

Бепул дастур зарарли сайтлар ва вируслардан асрайдиган базавий функцияга эга бўлади, холос. Бундан ташқари, Kaspersky Free фишингга қарши кураша олади.

Антивирус базалари реал вақт режимида бепул янгиланади.