«Касперский лабораторияси» Apple ҳамда Google’га қарши: у энди мобил операцион тизим ҳам яратяпти!

  •   DiMaX
  •  967
  •  05.03.2019 16:17

«Касперский лабораторияси» Apple ҳамда Google’га қарши: у энди мобил операцион тизим ҳам яратяпти!

RNS нашри хабарига кўра, «Касперский лабораторияси» смартфон ва планшетлар учун ўзининг операцион тизими устида ишламоқда. Тахминларга кўра, мазкур дастурий таъминот давлат тузилмалари ва йирик компанияларга, шунингдек, ўз маълумотлари хавфсизлигини қайғурадиган оддий фойдаланувчиларга мўлжалланган.

ЎҚИНГ: Касперский бепул антивирус чиқарди ва бошқа антивирусларни «илма-тешик» деб атади!

Янги операцион тизим аввалроқ «буюмлар интернети» ҳамда автомобил тизимлари учун тақдим этилган KasperskyOS платформаси базасида ишлаб чиқилмоқда. Лаборатория аллақачон унинг прототипини тайёрлаган, релиз версияси шу йилнинг охирида чиқарилиши ҳам мумкин.

KasperskyOS’нинг смартфонларга мўлжалланган версияси Android ҳамда iOS тизимлари билан рақобатга киришади. Бундан ташқари, у россияликларнинг «Аврора» – аввал Sailfish Mobile OS Rus номи билан рўйхатга олинган ягона операцион тизимига ҳам рақиб бўлади.

ЎҚИНГ: Рус хакерлари «Касперский» ёрдамида АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигига ҳужум қилишган

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!