«Касперский лабораторияси» огоҳлантиради: «Telegram энди хавфсиз эмас!»

  •   DiMaX
  •  1429
  •  19.06.2021 11:56

«Касперский лабораторияси» огоҳлантиради: «Telegram энди хавфсиз эмас!»

Telegram мессенжерининг россиялик фойдаланувчиларига таркибида зиёнкор дастурий таъминот мавжуд бўлган оммавий тарқатмалар келмоқда. Бу тўғрида «Касперский лабораторияси» огоҳлантиряпти.

ЎҚИНГ: Хакерлар коронавирусдан фойдаланиб компьютерларга ҳужум қила бошлашди!

Бундай хабарлар кўпинча номаълум жўнатувчилардан келади ва уларга бириктирилган файллар хитойча номланган. Бу иероглифлар асосан «Салом», «Тўловни қабул қилиб олинг» каби маъноларни англатади. Бундай файллар троян бўлиб, киберхавфсизлик бўйича мутахассислар уларни Gh0st вируслар оиласига мансуб, деб ҳисоблашади.

Агар Telegram мессенжери (Telegram Desktop иловаси) орқали келган шундай бирор файлни Windows тизимли компьютерда очсангиз, троян операцион тизимга тушади ва чуқур ўрнашиб олади. Мазкур дастурий таъминот Remote Admin Tool жиҳозларининг деярли барча жиҳозлари билан қуролланган. «Касперский лабораторияси» экспертларининг таъкидлашларича, бундай турдаги вируслар энг хавфли ҳисобланади; зеро, улар хакерларга компьютерингизга киришнинг кенг имкониятларини тақдим этади.

Бошқача қилиб айтганда, бу вирус компьютерингиз бошқарувини ҳеч бир чекловсиз бошқариш ҳуқуқини қўлга киритади. У тугмачаларнинг босилишини, сичқонча билан чертишларни ҳисоблашга қодир. Вирус яратувчисига киберҳужум қурбонининг компьютерига масофадан уланиш имконин беради. Иловаларнинг паролларини ўғирлайди ва веб-камера билан ҳам ишлай олади

Telegram орқали троянлар ҳужуми 2020 йилдаёқ бошланган, аммо айнан ҳозирга келиб улар кенг тарқалмоқда. Мутахассислар мессенжернинг Android, iOS ёки macOS тизимларига мўлжалланган клиентларида бундай хавф борлигини айтишмаяпти. Троянлар асосан Windows тизимли ноутбук ва компьютерларга таҳдид туғдирмоқда, демак – ушбу қурилмалар эгалари янада эҳтиёткор бўлишлари лозим. Яъни, бегона кишилардан ёки каналлардан келган, гуруҳларда тарқатилган, ғалати номлардаги файлларни компьютерда умуман очманг.

ЎҚИНГ: Смартфонингизда жосуслик қилаётган олтита антивирус

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!