«Kaspersky Lab» мутахассиси Инҳа университетида кибертаҳдидлар тўғрисида тақдимот ўтказди

  •   DiMaX
  •  946
  •  11.04.2017 18:14

«Kaspersky Lab» мутахассиси Инҳа университетида кибертаҳдидлар тўғрисида тақдимот ўтказди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)да «Лаборатория Касперского» (Kaspersky Lab) компанияси томонидан «Марказий Осиёда кибертаҳдидлар ландшафти» мавзусида тақдимот ўтказилди. Маълумки, мазкур компания ахборот хавфсизлиги соҳасида ишлайдиган дунёдаги энг йирик хусусий компаниялардан биридир.

«Kaspersky Lab»нинг Марказий Осиё ва Монголиядаги ҳудудий офиси тижорат директори Валерий Зубанов IUT талабалари ҳамда ўқитувчи-профессорлари таркиби учун тақдимот ўтказди.

Тадбир давомида Валерий Зубанов жаҳон ҳамда Марказий Осиё ҳудуди, шу жумладан Ўзбекистондаги энг асосий кибертаҳдидлар тўғрисида гапириб берди.

«Kaspersky Lab» маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги асосий кибертаҳдидлар бу спамлар, хавфли ҳаволалар ва локал таҳдид (флешка)лардир.

Мутахассиснинг қайд этишича, янгиланмаган дастурий таъминотлар кибертаҳдидлар учун ўта хавфли ҳисобланади. Таҳдидларнинг олдини олиш учун доимий тарзда дастурий таъминотларни янгилаб туриш лозимлигига ҳам у эътибор қаратди.

Шунингдек, Валерий Зубанов энг муҳим ахборотларнинг захира нусхасини яратиш жудаям муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!