Kaspersky ва ESET NOD32: қайси антивирус яхши?

Kaspersky ва ESET NOD32: қайси антивирус яхши?

Қайси антивирусдан фойдаланасиз? Кимдир ESET NOD32ни мақтаса, бошқалар Kaspersky'ни энг зўри дейишади. Сизга бу икки антивирус ҳақида баъзи бир фикрларимизни келтириб ўтамиз.

Одатда антивируслар 5 та хусусият бўйича солиштирилади:

  1. Дизайни
  2. Ишлаш ва вирус қидириш тезлиги
  3. Қўшимча имкониятлари
  4. Вируслар базаси имкониятлари
  5. Молиявий қисми

Дизайни. Бу иккала антивирус ҳам замонавийлашгани сари дизайн жиҳатдан соддалашиб бормоқда. Ортиқча, фойдаланувчи тушунмайдиган, кўп қўлланилмайдиган функциялар кўздан панага беркинган.

ESET NOD32 ва Kaspersky’нинг дизайни бошқа антивурусларга нисбатан анча содда ва тушунарли. Керакли нарсаларни топиш сизга у қадар қийинчилик туғдирмайди. «Қидирув» функцияларининг олди ойналарда жойлашгани бу антивируслардан фойдаланишда анча енгиллик яратади. Бошида Kaspersky’да қизил ранг жуда кўп кўзга ташланарди.

Қизил  ҳошиялар, қизил тугмалар ва шу каби белгилар Kasperskyнинг асл дизайни эди. Лекин, вақт ўтган сари Kaspersky имкон қадар оч яшил рангга ўзгартирди. NOD32 эса бошидан шу рангда эди.

ЎҚИНГ: Компьютер самарадорлигига антивирус қандай таъсир кўрсатади?

Ишлаш ва вирус қидириш тезлиги. ESET NOD32 Kasperskyга нисбатан тез ишга тушади ва тизимга юкламаси ҳар дақиқа камайиб боради, янгиланиш бўлиб турганда фойдаланувчи деярли сезмайди. Турли хато ёки шу каби ҳолатларда эса соддагина ёзувлар акс этади. Kasperskyда эса аксинча, фойдаланувчи қанча кўп файлларни очса шунча тизимни оғирлаштиради. Агарда бирор бир хато юзага келса ёки компютер интернетга уланмаган бўлса – «ваҳима» солишни бошлайди.

Қидирув тизимига келсак, ESET – Kasperskyга қараганда тез қидиради, лекин самараси жиҳатидан нисбатан паст ҳисобланади. Kaspersky жуда узоқ вақт текширади, лекин нисбатан кўпроқ хатарли файлларни топади. Шунга яраша тизим юкланади ва қотади.

ЎҚИНГ: Windows 10 учун 7 та ишончли антивирус

Қўшимча имкониятлари. ESETда ташқи портларни (флешка портлари, дисковод) блоклаш имконияти мавжуд, қўшимчасига янги тармоқни кўпроқ назорат қилиш имконини беради. Kasperskyда эса тизимни қайта тиклаш, булутли ҳимоя ва шу каби ноодатий имкониятлар мавжуд.  

Вируслар базаси имкониятлари. Янгиланиш (Обновление) бўйича Kaspersky жуда катта масалани олдинга қўяди – лицензия масаласи! Агарда NOD32нинг эски варианти ҳеч қандай лицензиясиз вируслар ҳақида ахборотларни янгиласа, Kasperskyда бу жуда қийин масала, ҳатто, эски вариантлари ҳам базани янгилаш учун лицензияли калитни талаб қилади, акс ҳолда қидирув тизими самарасиз ишлайди, кўп ҳолатда шунчаки ишламайди! Бундан ташқари, ESETнинг эски  вариантларига янгиланишни қўлда киритиб, интернетсиз жойларда ҳам ундан фойдаланишни имкони бўлса, Kasperskyда бу ишни амалга ошириш жуда жуда қийин, амалга оширганингизда ҳам самарадорлик даражаси ESETга қараганда анча паст бўлади!

ЎҚИНГ: Антивирус муаллифи iPhone’ни бузиб киролмаса, ботинкасини ейишга ваъда берди

Молиявий қисми. Энди гап лицензияли калитни сотиб олиш ҳақида кетади! Янги чиқаётган ESET антивируслари ҳудди Kaspersky каби фойдаланувчи лицензияли калитни олмагунича базани янгилашга, вирусларга текширишга имкон бермайди. Лекин ESETнинг устун томони шундаки, унинг калитларини бемалол интернетдан текинга топсангиз бўлади (тўғри фақат 1 ой муддатли, холос). Kasperskyнинг калитларини ҳам интернетдан топишингиз мумкин, лекин ESETдан фарқли равишда калитлар қалбакилиги тезда фош бўлади ва антивирус лицензияли калит қўймагунингизча иш фаолияти самарасини камайтиради ёки калит қалбакилиги ҳақидаги эълонини чиқаравериб сизни «қон» қилади! 

Юқоридаги гаплардан қайсидир антивирусни мақташ ёки ёмонлаш ниятимиз йўқ. Агарда сизда кучли компьютер бўлса ва сиз молиявий томондан қийинчилигингиз бўлмаса Kaspersky ўрнатинг ва бу жуда ўрингли қарор бўлади. Агарда сизга ортиқча харажатлар ёқмаса ва компьютерингиз ҳам оддийроқ бўлса унда ESET NOD32 сиз учун маъқул вариант!

ЎҚИНГ: Chrome’ни секинлаштираётган реклама ва вируслардан осонгина қутуламиз!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.