«Катта иблис» лақабли Redmi K20 чинданам «кушанда» экан: AnTuTu’да у салкам 460 000 баллик рекорд қўйди!

  •   DiMaX
  •  2151
  •  17.05.2019 08:56

«Катта иблис» лақабли Redmi K20 чинданам «кушанда» экан: AnTuTu’да у салкам 460 000 баллик рекорд қўйди!

Xiaomi компанияси маркетинг мақсадларида ўзининг Mi 9 флагманини «жанговар фаришта» дея тавсифлаган, Redmi Note 7 моделига эса «Кичкина Кинг-Конг» дея лақаб қўйган эди.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Redmi флагманлари номини Xiaomi расман айтди: улар «Қотил» экан! (+нархи)

Куни кеча эса ҳали тақдим этилмаган Redmi K20 флагманларининг ҳам лақабини айтишди – компания уларни «Катта иблис» деяпти.

Кеча эълон қилинган тизерга кўра, «Катта иблис» лақабли Redmi K20 флагмани чинданам «иблислар қироли» бўлади:

Аввалроқ ҳамёнбоп бренднинг флагмани тезкорликда ҳатто Mi 9 флагманларидан устунлигига ишора қилишганди. Кейинроқ эса Xiaomi вице-президенти Лю Вейбинг (Lu Weibing) янги унинг самарадорлик кўрсаткичи ўзини чўчитиб юборгани айтганди.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг саккиз йилдан бери ишлаётган энг биринчи смартфонини Redmi K20 Pro’да суратга олиб кўрсатишди!

Ва ниҳоят, Redmi K20 самарадорлигини бенчмаркда текшириб, натижасини кўрсатишди ва у чинданам ҳайратга лойиқ. Xiaomi президенти Лин Бин (Lin Bin) томонидан Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилинга скриншотга қаранг:

Кўриб турганингиздек, AnTuTu сервисида Redmi K20 флагмани деярли 460 000 баллик натижа кўрсатган. Бу эса барча смартфонсозларнинг энг кучли флагманлари ҳам эриша олмаган рекорддир!

Афтидан, компания энг илғор Snapdragon 855 процессорининг ҳам «сиқиб сувини чиқариш» йўлини топган. Шунингдек, инсайдерлар тарқатган хабарларга кўра, Xiaomi ўзининг навбатдаги смартфонларида Adreno 640 график процессорини ини янада тезкорроқ ишлашга мажбур этувчи технология қўллаяпти. Redmi K20 флагманлари улардан биринчиси бўлади ва унда мазкур чипнинг максимал частотаси стандарт 585 ўрнига 810 мегагерцга чиқади.

«Флагманлар кушандалари» – Redmi K20 ҳамда Redmi K20 Pro смартфонлари, шунингдек, бренднинг илк ноутбуки – RedmiBook 14 шу кунларда тақдим этилади. Шу кунгача бозорга чиққан айрим русумлардаги Xiaomi телефонларини эса аллақачон 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi 7, Mi Play ва Redmi Note 7 арзонлашди! Terashop.uz’да Xiaomi смартфонлари нархлари (2019 йил 13 май)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!