Кеча HP дунёнинг энг юпқа ноутбукини намойиш қилди

Кеча HP дунёнинг энг юпқа ноутбукини намойиш қилди

Ноутбук саноатининг тиниб-тинчимас ишлаб чиқарувчиси HP йил бошида бўлиб ўтган Электроника маҳсулотлари истеъмолчилари кўргазмасида намойиш қилган HP Spectre X360 қурилмасидан сўнг 2016 йилнинг ўзида иккинчи ҳайратомуз юпқаликдаги лаптопни намойиш қилди. Apple’нинг MacBook ҳамда Dell XPS 13 ноутбукларини доғда қолдириб, Spectre 13 ноутбуки ёки HP Spectre “дунёнинг энг юпқа ноутбуки” номига даъвогарлик қилмоқда.

HP-Spectre

Spectre 13 корпусининг қалинлиги 10.4 мм, яъни 13,2 мм.ли Apple MacBook ҳамда 15,2 мм.ли Dell XPS 13 лаптопларидан ҳам юпқароқ.

Тўғри, ҳаддан ташқари юпқалик ноутбукнинг салқинлатиш тизимига таъсир қилиб, қизиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Аммо бу муаммони бартараф қилиш учун Spectre 13’га махсус иссиқликни чиқариб юборадиган салқинлатиш қувурчалари ўрнатилган.

Гарчи юпқа бўлса ҳам, HP’нинг ноутбуки 1.11 кг бўлиб, Apple’нинг 920 грамм тош босувчи MacBook’идан оғирроқ.

HP-Spectre-13

Бир қарашда унинг дизайнини MacBook ноутбукидан илҳомланиб тайёрланганини англаш қийин эмас. Аммо унда MacBook каби янги услубдаги буралувчи ёки олиб қўйиладиган экран қисми, сенсор ва ҳаттоки 4К форматда намойиш қиладиган дисплей ҳам йўқ.

HP Spectre 13 ноутбуки 13,3 дюймли IPS технологиясида ишлаб чиқарилган, Full HD сиғимли экран билан таъминланган.

Ноутбукнинг тезкор хотираси 8 ГБ ва доимий хотирасининг сиғими 256 ҳамда 512 ГБ.ни ташкил этади. Икки талқинда ишлаб чиқариладиган лаптопда Intel’нинг сўнгги русумдаги Core i5 ёки Core i7 процессорларидан фойдаланилади.

HP компаниясининг маълум қилишича, лаптопнинг ихчамлиги унинг аккумуляторининг ишлаш самарадорлигига таъсир қилмайди. Ўртача фойдаланганда аккумулятор қуввати 9.5 соатга дош беради. Apple’нинг MacBook ноутбукидан эса 12 соатгача фойдаланиш мумкин экан.

HP Spectre 13’нинг корпуси дизайни ва ҳашамига, кўринишига кўра юқори сифатли ноутбуклар сирасига киради. Унинг корпуси алюминий хомашёсидан ишланган бўлиб, қуйи қисмида мустаҳкам ва енгил карбон металлидан фойдаланилган.

hp-spectre

Корпус юзасида қўлланилган ўзига хос бронза қатлами бармоқ изларини ўзида сақлаб қолади. Корпуснинг қуйи қисмидан, клавиатуранинг икки четида майда учбурчакли тўрсимон кўринишда аудио овоз узаткичлар ўрин олган. Қурилма аудио тизими Bang & Olufsen компаниясига тегишли. Шу билан бирга, корпуснинг ён қисмида USB Type C туридаги уланиш порти мавжуд.

Айниқса, корпус юзасидаги 4 та тик ҳолатдаги чизиқ шаклида туширилган компаниянинг логотипи ноутбукка хос минимализмга уйғун ҳолда келган. Компания бундан кейни мазкур кўринишдаги логолардан фойдаланишини ҳам эълон қилди.

Компания HP Spectre13 ноутбуки учун олдиндан буюртмаларни 25 апрелдан бошлаб қабул қилиши маълум қилинган. Қурилма аввалига имтиёзли равишда $1169 доллардан, майдан бошлаб эса $1249 доллардан сотилади.