Кечагина тақдим этилган Total War Saga: TROY ўйинини бутунлай бепул олиб қўйишга улгуринг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1107
  •  14.08.2020 10:53

Кечагина тақдим этилган Total War Saga: TROY ўйинини бутунлай бепул олиб қўйишга улгуринг! (+видео)

Epic Games студияси кеча – 13 август куни Total War стратегия туркумининг навбатдаги ўйинини намойиш қилган. Total War Saga: TROY номли бу ўйинни тақдимот шарафига уни фақат бир кунга бепул улашмоқда.

ЎҚИНГ: Афсонавий Quake 2 ўйинини бепул юклаб олишга улгуринг!

Номидан англашилиб турганидек, бу ўйинда воқеалар Қадимий Юнонистон (Греция) юртида бўлиб ўтади. Total War Saga: TROY талқини Metacritic агрегаторида аллақачон баҳоланган ва дастлабки тақризларда 100 баллдан 75 балл олган.

Айтиш керакки, мазкур ўйин то 2021 йилгача Epic Games Store учун эксклюзив бўлади, яъни шундан бошқа платформаларга чиқмайди. Бугун – 14 август куни, Тошкент вақти билан кечки соат 18.00 гача эса уни мана бу ҳавола орқали бепул олиб қўйишингиз мумкин. Қувонарлиси – шунгача ўйинни олиб қўйсангиз, кейин исталган пайтда бепул ўйнайверасиз!

ЎҚИНГ: Epic Games Store текинга тарқатган ўйинларнинг асл нархини биласизми?