«Кечиринглар»: Депутат онлайн йиғилишда яланғоч ҳолда «қатнашди»

  •   DiMaX
  •  1871
  •  16.04.2021 10:11

«Кечиринглар»: Депутат онлайн йиғилишда яланғоч ҳолда «қатнашди»

Аввалроқ биз Zoom орқали судда адвокатлик қилган мушук ижтимоий тармоқлар қаҳрамонига айлангани видеосини эълон қилган эдик. Xabar.uz нашрининг ёзишича, Канадада онлайн тарзда ўтказилган мажлисда бундан ҳам қизиқ, аммо нохуш ҳолат кузатилган.

ЎҚИНГ: Рим папаси аккаунтидан модел қизнинг эротик суратига лайк босилди

Канадалик депутат, Квебек провинцияси Понтьяк муниципалитети вакили Уильям Aмос Жамоалар палатасининг онлайн йиғилиши пайтида яланғоч ҳолда пайдо бўлди. Кадрларда Aмос Канада ва Квебек байроқлари орасида туриб, мобил телефони орқасига яширинган.

Кейинчалик депутат электрон почта орқали «нохуш хатоси» учун ҳамкасбларидан узр сўради.

«Жамоалар палатасидаги ҳамкасбларимдан чин дилдан узр сўрайман. Югуришдан кейин иш костюмимни алмаштираётганимда видеотрансляция тасодифан ёқилди. Бу бошқа такрорланмайди», – деб ёзган у.

Ҳамкасблари парламент вакилини камера ва компьютер микрофони ёнида ҳушёр бўлишга чақиришди.

ЎҚИНГ: Диний сабоқ ўртасида порно-ролик намойиш этилгани учун Zoom’ни судга беришди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!