Keepsafe Browser – анонимликни таъминловчи янги бепул мобил браузер

  •   DiMaX
  •  1265
  •  30.06.2018 14:17

Keepsafe Browser – анонимликни таъминловчи янги бепул мобил браузер

Интернетга кирганимизда нафақат биз ишлатаётган браузерлар, балки ҳатто биз кирган сайтлар ҳам маълумотларимизни сақлаб қолади. Бунинг олдини олишнинг турли йўллари бор, шулардан бири – анонимликни таъминлайдиган браузерларни қўллашдир.

ЎҚИНГ: Интернетдаги анонимлик учун махсус браузерлар

iOS ҳамда Android платформали қурилмалар учун ишлаб чиқилган янги – Keepsafe Browser иловаси ҳам шундай – шахсий маълумотларингизни ҳимояловчи браузерлардан биридир. У сизнинг интернетдаги ҳаракатларингизни турли сайтлардаги трекерлар кузатишларига йўл қўймайди. Шунингдек, рекламларни ҳам самарали блоклаб, бу билан трафигингизни ва тизим ресурсларини ҳам тежайди.

Keepsafe Browser’нинг асосий ўзига хослиги – браузернинг ўзига алоҳида PIN-код ўрнатиш мумкинлигидир. Смартфонингизни кимдир қўлга киритиб, уни блокдан чиқаришга муваффақ бўлса ҳам, у барибир Keepsafe Browser иловасига кира олмайди. PIN-кодни исталган пайтда ўзингиз ўзгартиришингиз ёки ўчириб қўйишингиз ҳам мумкин.

Мазкур браузерда ўзига хос инкогнито режими бор. Варақалар ойнасидаги учнуқта белгисига босиб, очилган менючадан «Clear all tabs and data» бандини танласангиз, ундаги барча маълумотларингиз ўчирилади. Жумладан, сайтларга киришда қўлланган логин ва паролларингиз ҳам сақланиб қолмайди ва бу кучлироқ хавфсизликни таъминлайди.

Keepsafe Browser созламаларида браузер айнан қандай трекерларни блоклаши кераклигини ўзингиз танлайсиз. Масалан – ижтимоий, таҳлилий, реклама, контент-трекерлар – исталган бирини ёки бир нечтасини, хоҳласангиз барчасини чеклаб қўйишингиз мумкин.

Apple гаджетларини тутаётганлар Keepsafe Browser иловасини ушбу ҳавола орқали юклаб олсалар бўлади. Android-смартфонлар эгалари эса бу браузерни мана бу ҳавола ёрдамида ўрнатиб оладилар.

ЎҚИНГ: Firefox Focus – ваҳимачилар ва тежамкорлар учун мобил браузер

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!