Келажак биткоини: дунёдаги энг тезкор криптовалюта намойиш қилинди

  •   Saroy
  •  579
  •  21.09.2018 12:06

Келажак биткоини: дунёдаги энг тезкор  криптовалюта намойиш қилинди

Elixxir деб ном олган янги платформа биткоин тармоғи тезкорлигини анча яхшилашга ваъда бермоқда. Бу минглаб транзакцияларни бир сонида қайта ишлаш эвазига бўлади.

Биткоин пайдо бўлишидан ўн йил аввал eCash рақамли валютасини яратган Дэвид Шаум янги платформани тақдим этди. Унинг айтишича,  янги платформа рақамли пуллар билан савдо қилишни худди жисмоний савдодадигек тез амалга ошириш имконини беради.

Elixxir  платформаси  сонияда минглаб транзакцияларни ишлаши билан бирга, тармоқни қўллаб қувватлаб туриш учун сарф бўладиган энергияни ҳам қисқартиради. Ҳозирда биткоин тармоғи сонияда еттитага яқин транзакцияни ишлай олади. Бундай секинлик тармоқни оммалаштиришда асосий тўсиқ ҳисобланади.  Таққослаш учун, масалан Visa худди шундай вақт давомида ўн минглаб транзакцияга ишлов бера олади. Энди Elixxir ҳам шундай тезликни ваъда қилмоқда.

ЎҚИНГ:Ёнғин, қарз ва қамоқ: қисматни қора қилган криптовалюта

Биткоин тармоғидан фарқли улароқ, бу блоклар даставвал ишлаб чиқарилади ва кейин транзакция ёзуви билан тўлиб боради, бу ишлов бериш вақтини сезиларли равишда қисқартиради. Ушбу янги тизимда блоклар реал транзакцияларни сақламайди ва рақамли ҳамёнларга боғлиқ бўлмайди. Тармоқ оз маълумотни сақлайди, бу камчилликни камайтиради ва ишлаш учун зарур бўлган энергияни ҳам қисқартиради.

Ниҳоят, Elixxir’даги тармоқнинг барча иштирокчилари ускуналарининг қуввати турлича бўлишига қарамай, бирдек таъминланади, платформанинг ўзи эса худди очиқ кириш кодига эга лойиҳа сифатида илгари сурилмақда. Мақсад, дастурчилар уни янада яхшилашга ва унинг базасида ўзларининг ишланмаларини  ҳам яхшилаш имкониятига эга бўлиши керак.

 ЎҚИНГ:Ҳақиқий баҳосини энди топди: АҚШда биткоин 1 доллардан сотилмоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.