Келажак флагманлари процессори – Snapdragon 8150 тақдимот санаси ҳам маълум бўлди!

  •   DiMaX
  •  511
  •  22.11.2018 10:52

Келажак флагманлари процессори – Snapdragon 8150 тақдимот санаси ҳам маълум бўлди!

Qualcomm компаниясининг 7 нанометрлик технологик жараён асосида тайёрланаётган навбатдаги флагман процессори Snapdragon 855 бўлиши керак эди. Аммо нисбатан яқинда аниқланганидек, у бошқачароқ – Snapdragon 8150 деб номланмоқда.

ЎҚИНГ: Snapdragon 8150 флагман процессори AnTuTu’да мутлақ рекорд ўрнатди!

Гарчи айрим смартфонсозларнинг флагман моделларида ушбу чипсет қўлланиши аллақачон маълум бўлса-да, ҳалиям Snapdragon 8150 процессори расман намойиш этилгани йўқ.

Лекин унинг тақдимоти тез орада, аниқроғи – 4 декабрда бўлиб ўтишини айтишмоқда. Snapdragon 8150 процессорли флагман смартфонлар эса келаси йил бозорга чиқади. Уларнинг дастлабкилари CES 2019 ёки MWC 2019 кўргазмасида тақдим қилиниши ҳам мумкин.

Шуниси ҳам борки, унча танилмаган хитойлик бир компания аллақачон Snapdragon 8150 чипи базасида инқилобий смартфон яратиб, савдога қўйишга ҳам улгурган...

ЎҚИНГ: Илк буклама 5G-смартфон – FlexPai бугундан сотувга чиқди, лекин бу Samsung ҳам, Huawei ҳам эмас! (+«жонли» видеолар)