Келажак ҳозирдан бошланмоқда: дунёдаги илк сунъий одам билан танишинг!

Келажак ҳозирдан бошланмоқда: дунёдаги илк сунъий одам билан танишинг!

Айни дамда Лас Вегасда бўлиб ўтаётган CES 2020 технология кўргазмасида Samsung'га қарашли Neon компанияси дунёдаги биринчи «сунъий одам»ини тақдим қилди. 

Neon ўз маҳсулотини «компутационал усулда яратилган виртуал мавжудот» деб изоҳлади. Таърифдаги «виртуал» сўзига эътибор беринг: Neon'лар (уларни шундай номлашди) фақат виртуал оламда мавжуд — жисмонан мавжуд эмас. Бу мавжудотлар инсонларнинг фақатгина юқори резолюцияли монитирларда мавжуд нусхасидир. Бироқ, Google'нинг Assistant'и ёки Amazon'нинг Alexa'си каби овозли ёрдамчилардан фарқли равишда Neon'лар инсонлар билан реал мулоқотга кириша олади; кулгу, ғамхўрлик, хафалик ва бошқа кўплаб эмоцияларни ўзида намоён қилади. 

Ҳақиқий инсонлар билан мулоқот давомида жавоб беришидаги кечикиш атиги бир неча миллисонияни ташкил қилгани боис ушбу сунъий одам қайтарадиган барча жавоблар ҳақиқий инсонларники каби чиқади. 

Бундан ташқари, ҳар бир Neon ўзига хос шахсият ва касбга эгалиги билан уникал саналади. Бу виртуал одамлар йога инструктор, K-поп юлдузи, янгиликлар мухбири, модель ва бошқа қатор касб эгаси бўлиши мумкин. 

Ҳар бир Neon'ни яратишда маълум бир одамдан нусха олинганга ўхшасада, аслида бундай эмас — улар тўлақонли равишда сунъий бўлиб, компаниянинг CORE R3 деб номланган махсус платфромаси алгоритмлари асосида яратилган. CORE R3 номидаги R3 инглиз тилида «R» ҳарфи билан бошланувчи уч сўз: Reality (реаллик), Real-time (реал вақт) ва Responsive (жавоб қайтарувчи, сезувчан) сўзларига ишора қилади. 

Neon компанияси ўзининг сунъий одамлари борасида улкан режаларни амалга оширмоқчи.

ЎҚИНГ: CES 2020 тадбирида Samsung «сунъий одам» тақдим этади! (+расмий видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!