Келажак смартфонлари келажак батареялари билан

  •   Saroy
  •  2093
  •  28.08.2018 16:13

Келажак смартфонлари  келажак батареялари билан

Кобальт етказиб бериш тобора қийинлашмоқда — хом-ашё қазиб олиш  Конго демократик республикасидаги муаммолар туфайли борган сари мураккаблашмоқда. Бу мамлакат ушбу элементнинг дунёдаги асосий манбаларидан бири саналади. Ўтган йили ноутбуклар ва бошқа қурилмалар батареяси учун 30 минг тонна кобальт ишлатилган. Кобальт  литий-ионли батареянинг ҳал қилувчи компонентларидан саналади.

ЎҚИНГ:Huawei энг бақувват аккумуляторли флагманини тайёрлади

LG Chem кобальтли батареядан воз кечишни режалаштираётгани ҳақда эълон қилди. Ҳозирданоқ, ишлаб чиқарувчи 10 фоиз кобальт кам ишлатилган  батареясини  сотмоқда, келаси йили ушбу кўрсаткич 40 фоизгача ўсиши керак.  2020 йилга келиб бундай батареялар 60 фоизга етказилади. Аккумуляторларнинг аксарияти никель-кобальт-марганц бўлиши ва таркибида кобальт атиги  20-30 фоиз қолиши ёзилмоқда.

Жанубий Корея компаниясининг янги технологияси литий-ионли батареяда кобальт улушини  70 фоизгача қисқартириш имконини беради, Шу билан бирга, батареянинг тавсифи аввалгича қолаверади. Шуни ҳам таъкилаш жоизки, кобальтдан фойдаланиш муаммоси иккинчи бор кўтарилмоқда, демак компания ҳақиқатан ҳам мазкур масаланинг ечимини топишга жиддий бел боғлаган кўринади.

ЎҚИНГ:Смартфон ва ноутбук аккумуляторлари қимматлашмоқда

 

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!