Келажак смартфонларида интерфейс қандай кўринишда бўлади

  •   Saroy
  •  761
  •  26.10.2018 12:18

Келажак смартфонларида интерфейс қандай кўринишда бўлади

Ҳозирда смартфонларда ишлаш жестлар асосида интерфейс билан амалга оширилади. Бундай интерфейслар айни пайтда барча iPhone Apple ва Android-смартфонларда таклиф этилмоқда. У иловалардан иловаларга бармоқнинг бир ҳаракати билан ўтиш имконини беради. Бу эса навигация тугмачаларига зарурат қолдирмайди. Аммо яқинда қурилмани бошқаришнинг яна бир тезкор ва интуитив усули пайдо бўлди.

Британиялик дастурчилар бутунлай янги интерфейсни таклиф этмоқдалар. У биз реал ҳаётда вазифаларни қандай қилиб ташкиллаштиришимиз ва ҳал этишимизни қайта кўрсатиб беради. Magic UX компанияси жисмоний ҳаётда қайд этилган кенгликка турли иловаларни "қистириб" қўйиш учун  қўшимча реалликдан фойдаланмоқда.

ЎҚИНГ: Apple мобил интерфейслар оламида инқилоб тайёрламоқда! (+«жонли» видео)

Масалан, агар сиз электрон почтада хат ёзсангиз, қолган барча иловаларни атрофингиздаги бўш жойларга жойлаштириб чиқишингиз мумкин. Агар сизга бошқа иловадан маълумотларни хабарга қўшимча қилиш ёки нусха олиш зарур бўлса, сиз уни шунчаки смартфонни бир жойдан иккинчи жойга ўтказиб кўчирсангиз ҳам бўлади. Amazing!

Шундай йўл билан об-ҳаво маълумотларни (масалан тақвимдан ёки картадан) ҳам кўчириш мумкин. Бундан ташқари, қўшимча реаллик билан тўлдирилган интерфейс сизнинг виртуал иш столларингизни эслаб қолиши ва қаердалигини ёдда сақлаши мумкин. Уларга кейинроқ қайтсангиз бўлади.  Концепция жуда мақбул ва оддий кўринади. Шу боис унга яқин орада йирик брендлар ҳам қизиқиши турган гап.

ЎҚИНГ: Android Nougat: Galaxy S7 ва S7 Edge смартфонларида Calendar иловасининг янгича интерфейси

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!