Келажак транспорти қандай бўлади? Segway илгари сураётган версия

  •   Saroy
  •  901
  •  29.06.2018 13:16

Келажак транспорти қандай бўлади?   Segway илгари сураётган версия

Seagway компанияси шахсий электротранспортнинг янги турини намойиш этди. У ролик билан гироскутернинг аралашмасига ўхшаб кетади.

Транспортнинг ушбу янги тури e-Skates, деб номланди. Бу, ғилдираги бор ва электромоторли иккита алоҳида мустақил платформалардир. Ташқи кўринишидан, улар роликли конькига ўхшаб кетади, лекин гироскутер тамойилида ишлайди. Одамга фақат платформада туриб олиш,  танасининг ҳолатини ўзгартириб, ҳаракатланиш қолади, халос. Янги транспортнинг биринчи модели Drift W1 бўлди.

ЎҚИНГ: Лас-Вегасда энг сўнгги инновацион ғоялар намойиш қилинмоқда

e-Skates транспортининг энг муҳим жиҳати шундаки, унга махсус пойафзал ёки оёқ маҳкамлагич шарт эмас. Платформалар устида махсус қоплама йиқилиб кетишнинг олдини олади. Шу билан бирга бундай роликлар жуда ихчам бўлиб, улар ҳар қандай рюкзакга сиғиб кетаверади.

Segway компанияси Drift W1 моделини намойиш этса-да, янги транспортнинг барча тавсифи, нархи ва бошқа тафсилотлари кейинроқ маълум қилинишини билдирган. Шу йилнинг август ойида Берлинда IFA 2018 кўргазмаси бўлиб ўтади. Журналистлар ёки бошқа иштирокчилар кўргазма давомида e-Skates билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади. Омадлироғи эса янги транспортда учиб ҳам кўриши мумкин.

ЎҚИНГ: «AROBA.UZ» – ҲАЙДОВЧИЛАР ВА ЙЎЛОВЧИЛАР ИШИНИ ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ СЕРВИС!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!