Келажакда iPhone’лар ҳам тешикли экранга эга бўлади!

  •   DiMaX
  •  627
  •  12.11.2018 18:18

Келажакда iPhone’лар ҳам тешикли экранга эга бўлади!

Apple ўзининг юбилей суперфлагманида дисплейни «кемтик»ли қилгач, бошқа смартфонсозлар ҳам унга эргаша бошлаганди. Унинг «ашаддий рақиби» эса ўзига олд камерани жойлаш учун хос бошқа йўл топди.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 экрани тешикли экан! Уни Galaxy S9 ва iPhone XS Max билан солиштирамиз (+«жонли» сурат)

Бу ғоя Apple’га ҳам ёқиб қолган кўринади – купертинолик гигант ҳам тирқишли экран учун патент олди. Унда камерани ҳимоя шишасига интеграция қилиш технологияси ва усуллари акс эттирилган.

Чизмаларга кўра, тирқиш экран тепа қисмининг ўртасида эмас, балки бурчакларидан бирида бўлади. Тўғри, бу ҳали ҳозирча фақатгина патент, шундай экан, тирқишли экранга эга iPhone яқин орада чиқмайди.

Шунингдек, патент тавсифида кўрсатилишича, бу технология турли хил қурилмаларда қўлланиши мумкин. Жумладан, «ақлли» кўзойнаклар, телефонлар ва ҳатто телевизорларда ҳам. Аммо биринчи суратларда айнан смартфон акс эттирилган ва тирқишли экранга айни шу гаджет илк талабгорлардан бўлиши табиий.

Ҳозиргача чиққан аксарият русумлардаги айфонларни эса 4 289 000 сўмдан бошланган нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Иккита SIM-картали ва оддий iPhone’ларни Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 5 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!