Келаси йилдан барча Galaxy A серияси смартфонлари флагманларда бўладиган технология билан жиҳозланади

Келаси йилдан барча Galaxy A серияси смартфонлари флагманларда бўладиган технология билан жиҳозланади

Samsung компанияси Galaxy A52 ҳамда A72 каби ўрта тоифадаги смартфонларнинг асосий камерасига оптик тасвир барқарорлиги технологиясини ўрнатган эди.

ЎҚИНГ: 5G тармоғига эга бўлган энг арзон Galaxy смартфони чиқмоқда

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Samsung 2022 йилда ишлаб чиқариладиган барча A сериядаги смартфонларни OIS технологияси билан таъминлайди. OIS технологияси асосан флагман смартфонларда бўлар эди. Энди эса у ҳамёнбоп смартфонларда ҳам қўлланилади.

Агар Samsung ушбу хабарни тасдиқласа, Xiaomi тақдим этаётган ўрта тоифадаги смартфонлар билан Galaxy ҳамёнбоп смартфонлари ўртасида катта рақобат юзага келади. Одатда ўрта тоифадаги Galaxy смартфонлари нисбатан худди шу турга мансуб бўлган Xiaomi смартфонларидан қимматроқ бўлади. Бироқ оптик тасвир барқарорлиги билан Galaxy смартфонлари суратга олиш сифати бўйича устунликка эга бўлади.

Аммо бу ҳали тасдиқланмаган маълумот, шунингдек, OIS нима эканлигини биладиган ҳамда унинг муҳимлигига қараб смартфон танлайдиган инсонлар камчиликни ташкил қилади.

Маълумотларга кўра, агар камерага оптик тасвир барқарорлиги технологияси қўшилса, бу камера нархини 15 фоизга, смартфон нархини эса 3 фоизга оширади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S22'лар эртароқ тақдим қилиниши мумкин

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.