Келаси йили 6,5 дюймлик iPhone X Plus чиқади

  •   DiMaX
  •  1104
  •  14.11.2017 12:40

Келаси йили 6,5 дюймлик iPhone X Plus чиқади

KGI Securities компанияси вакили, таҳлилчи Минг-Чи Куо (Ming-Chi Kuo) ишлаб чиқарувчилар билан алоқалари туфайли танилган. У Apple’нинг келгуси йил чиқаришни режалаштирган смартфонларига доир айрим маълумотларни айтди, деб ёзади MacRumors нашри.

ЎҚИНГ: iPhone X фойдаланувчилари аллақачон нуқсонлардан шикоят қила бошлашди

Таҳлилчининг фикрига кўра, 2018 йили Apple корпорацияси учта янги смартфон чиқармоқчи. Бу туркумга экранининг диагонали 5,8 ва 6,5 дюйм бўлган OLED-дисплейли ҳамда 6,1 дюймлик LCD-дисплейли моделлар киради.

Хабарга кўра, буларнинг учаласи ҳам, худди ҳозирги флагман iPhone X каби, олд панелни деярли буткул эгаллаган ромсиз дисплейга ҳамда TrueDepth камералар тизимига эга бўлади.

LCD-экранли 6,1 дюймлик янги смартфон «юбилей айфони»нинг бирмунча соддалаштирилган версияси бўлиши айтилмоқда. У келгуси йилда чиқариладиган янги моделлар орасида энг арзони – нархи 649 дан 749 долларгача бўлиши тахмин қилинаётир.

OLED-дисплейли иккита смартфон эса iPhone X’нинг бевосита «авлод»лари ҳисобланиб, хусусиятлари янада кучайтирилган бўлади, демоқда таҳлилчи. Балки 6,5 дюймлик модели iPhone X Plus деб аталиши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: 2018 йили iPhone X’га ўхшаш iPad чиқади: Face ID бор, «Home» тугмачаси йўқ!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!