Келаси йили қандай смартфонлар урфга айланади?

  •   Saroy
  •  2612
  •  20.10.2018 17:37

Келаси йили қандай смартфонлар урфга айланади?

Ишлаб чиқарувчилар экранни имкон қадар ромсиз қилиш учун қатор ёндошувларни синаб кўришди: оддий қирқма, сув томчиси қирқмаси, суриладиган орқа панел селфи учун камераси билан... Нуфузли инсайдерларнинг тахмин қилишича, келаси йилда  бизни мутлақо янги тренд кутмоқда. Унда  селфи учун камера экраннинг ўзида кичкина тешикчада бўлади.

Ice universe  блогери модулга жойлаштирилган камера датчиклари бўлган  бир нечта смартфонлар рендерини баҳам кўрди.  У смартфон экранининг юқори қисмида турли жойларда бўлиши мумкин. Конструкция ишлаб чиқарувчиларга экран атрофидаги ромни яна ҳам кичрайтириш имконини беради, айниқса тепа қисмида. Шундай экан, динамик қаерда жойлашган, деган савол туғилади.

ЎҚИНГ:Samsung энди камераси экран остига жойланган смартфон тайёрламоқда

Ҳозирча бирорта ҳам таниқли ишлаб чиқарувчилар бундай технология ҳақида маълумот бергани йўқ.  Дарвоқе, қирқмани оммалаштириш учун  iPhone X керак бўлибди. Ушбу янги дизайнни йирик ишлаб чиқарувчиларнинг бири қабул қилдими, демак яқин орада дўкон пештахталарини ушбу қурилманинг клонлари тўлдириб юборади. Ахир трендлар шундай яратилади-да.

ЎҚИНГ:Meizu X8 компаниянинг экранда қирқмаси бор илк смартфони бўлди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.