Келаси йилнинг смартфонларини келаси ҳафтада IFA 2018 халқаро кўргазмасида кўрамиз

  •   Saroy
  •  866
  •  28.08.2018 12:06

Келаси йилнинг смартфонларини келаси ҳафтада IFA 2018 халқаро кўргазмасида кўрамиз

31 августдан 5 сентябргача Германиянинг Берлин шаҳрида IFA 2018 маиший электроника маҳсулотларининг йирик кўргазмаси бўлиб ўтади. Албатта кўргазма  янгиликларга бой бўлади, чунки ушбу тадбирга юқори технологиялар соҳасида жавлон ураётган дунёнинг энг илғор ишлаб чиқарувчиларидан тортиб, энди бозорга кириб келаётган компанияларгача ўз маҳсулотлари билан келишади. Ҳозирча, гигант ишлаб чиқарувчилар қандай смартфонларини кўргазмада намойиш қилишни мўлжаллаётгани ҳақида айрим маълумотларни бериб ўтамиз.

Яқиндагина японияликлар  Xperia XZ2 ва  XZ2 Compact моделларини намойиш қилганди. Бироқ уларнинг релизи журналистлар ва истеъмолчиларнинг эътиборини унчалик қозона олмади. Кейин XZ2 Premium  пайдо бўлди. Буниси ҳақиқатан ҳам кучли аппарат, аммо ишлаб чиқарувчи қурилманинг нархини ҳаддан зиёд ошириб юборган. Масалан, Россияда у  80 минг минг рубл туради. Бу ҳатто охирги  iPhone’дан ҳам қиммат.

Айрим инсайдерларнинг ишонч билан таъкидлашича, Sony хатосини тўғрилашга ва линейкасининг давомини IFA 2018 кўргазмасида намойиш қилишга бел боғлаган. Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, август ойи охирида биз эҳтимол  Xperia XZ3 ва унинг «укаси» XZ3 Compact’нинг дийдори билан танишамиз.

ЎҚИНГ:CES 2018: Sony "ўткир кўз" Xperia'ларни тақдим қилди

Қай даражада кучли: XZ3  5,7-дюймли  Full HD+ (1080×2160 точек) форматли экран билан таъминланади, Snapdragon 845 ва  6 ГБ тезкор хотира флагманнинг устун томонларидан ҳисоблайди.

Орқа панелда ишлаб чиқарувчи иккиталик камера ўрнатади, унинг формати 19 ва 12 мегапиксель. Девайснинг нархи минг доллар атрофида бўлиши кутилмоқда.

Кўплаб миш-мишлар Huawei смартфонларига ҳам тегишли бўлмоқда. Гап-сўзларга қараганда, Кўргазмада Хитойнинг мазкур компанияси янги Mate 20 флагман смартфонини намойиш қилишни кўзлаб турибди. Қурилманинг фотасурати аллақачон тармоқларда сайр қилмоқда, шундай экан унинг яқин кунларда намойиш қилинишига шубҳа йўқ.

Инсайдерларнинг таъкидлашича, девайс улкан 6,3-дюймли формати Full HD+ бўлган экранга ва 6 Гбайт тезкор хотирага эга  бўлади. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчилар экран остига бармоқ излари сканерини ва юзни танийдиган датчикни ўрнатиши мумкин. Қурилма  555 фунт стерлинг атрофида баҳоланмоқда. У билан яна «укаси» — Mate 20 Lite ҳам чиқиши керак.

ЎҚИНГ:23 июлдаги тақдимоти билан Huawei яна битта «инқилоб» қилмоқчи!

Қай даражада кучли? Қурилиманинг энг қизиқ жиҳати, унинг ички камераларга эгалиги, бу камералар ўзиям, нақ учталиги. Агар P20 Pro телефонида асосий сенсорлар бир қатор жойлаштирилган бўлса, бу ерда улар квадрат шаклда жойлаштирилган (тўртинчи ячейка — бу  светодиодли чақноқ).

Huawei Mate 20 7 нанометрли технология жараёнидаги Kirin 980 базасида ишлайдиган илк қурилма бўлиши мумкин. Компания мазкур чипситни ҳам кўргазмада намойиш этса мантиқий жиҳатдан тўғри бўларди. Чунки кўргазма меҳмонлари унинг янги флагмандаги ишлаш имкониятларини ўз кўзлари билан кўрган бўларди.

Яна нималар намойишга қўйилар экан?   Жанубий Кореялик компаниялар ҳам  IFA 2018 кўргазмасида ўзларининг янги техникаларини намойиш этиши тарган гап. Смартфонларга келсак, кичик эҳтимол билан LG ўзининг биттагинпа гаджетини олиб келади. Мазкур линейка IFA 2017 кўргазмасида ҳам намойиш қилинган эди. Гап  LG V40 телефони ҳақида  кетмоқда.

ЎҚИНГ:LG Q7: жиҳатлар флагманга хос, нарх эса оммабоп

Шунчалик зўрми? Миш-мишларга қараганда  LG V40  нақ  бешта камера билан жиҳозланиши мумкин. Учта камера асосий ва иккитаси олд камера бўлади. Охиргиси нафақат фотосурат яратишга, балки юзни таниш тизимига ҳам эга бўлади.

Қурилма ҳақида бошқа хабарлар ҳозирча берилмаяпти. Фақат бир нарса маълум: телефон қиммат Snapdragon 845 процессори билан таъминланади. Қурилманинг  ташқи кўриниши эса  LG G7 дизайнидан унчалик фарқ қилмайди.

 

HTC компанияси ҳам кўргазмада фанатларини янги  U12 Life билан хурсанд қилмоқчи.

ЎҚИНГ:HTC смартфон ишлаб чиқаришдан воз кечмоқчи

Нимаси зўр?  Келинг, гапни чўзмасдан янги қурилманинг имкониятларига ўтиб қўя қолайлик: Формати 6-дюймли  2160×1080 экрани билан таъминланган. Девайснинг ишлаши учун Snapdragon 636 ва 4 Гбайт тезкор хотира жавоб беради. Ички хотира сиғими 64 Гбайт бўлиб,  microSD-карточкаси ёрдамида уни ошириш имконияти ҳам мавжуд. Бундан ташқари, қурилма 16 ҳамда 5 мегапикселли иккиталик камерага ҳам эга бўлади.

Яна шу нарса ҳам маълумки, смартфон эскирган ОС Android 8.1’ да ишлайди. Нима учун айнан ушбу операцион тизим – тушуниш қийин. Эҳтимол, уни релиздан кейиноқ  «тўққизлик» гача янгиламоқчидир. Нима бўлганда ҳам кутамиз.

Шундай йирик халқаро кўргазма бўладию, хитойлик гигант ZTE компанияси иштирок этмай қоладими? Америкада бироз "чарчаган" ZTE Европада ҳали нимага қодирлигини кўрсатмоқчи. Кўргазма иштирокчилари компаниянинг Axon 9 ва Axon 9 Pro смартфонларини кўриб ҳайратини яшира олмаса керак. Қолаверса компания аллақачон янги қурилмаларининг расмий тизерини чиқарган.

ЎҚИНГ:ZTE Axon 9 Pro смартфонининг илк фотосуратини намойиш қилди

Қанчалик кучли? Нашр қилинган фотосуратга ишонадиган бўлсак, янги қурилма якка қошли бўлиши кутилмоқда (iPhone X’дан қаери кам). Бундан ташқари, иккала телефон ҳам иккиталик асосий камера ҳамда бармоқ излари сканери билан таъминланади, улар орқа панелда жойлашади. Инсайдерлар Snapdragon 845 чипи ҳақида ҳам маълумот беришди.

Афсуски, дунё юзини кўраётган ушбу моделлар ҳақидаги бор маълумот ҳозирча шулар. Катта эҳтимол билан, қолган жиҳатлари ҳақида Axon 9 ва Axon 9 Pro’нинг тақдимотида билиб оламиз. Жуда оз вақт қолди.

Хитойнинг яна бир машҳур бренди ўзини кўрсатмоқчи.   Шундай гаплар юрибдики, Motorola ҳам фанатларини янги қурилмаси билан хурсанд қилишга шайланган. Хурсандчилик мазкур кўргазмада уюштирилади. Тармоқларда тоза Android’да ишлайдиган Motorola One смартфонининг тақдимоти ҳақида гап-сўзлар тарқалган.

ЎҚИНГ:Motorola’дан янги смартфон: қандай ном олади?

Нимаси билан мақтана олади?  GeekBench бенчмарк натижалари кўрсатишича, қурилмага  Snapdragon 625 ва  4 ГБ тезкор хотира ўрнатилади. Тест вақтида янги қурилма Android 8.1 бошқаруви остида ишлади, аммо релизгача унга янада янгироқ операцион версия ўрнатилиши мумкин. 

Мухтасар қилиб айтганда, Motorola IFA 2018 кўргазмасида ўзининг One Power деб ном берилган янада кучли девайсини ҳам намойиш этади.  Аммо, ушбу қурилма ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, аммо августнинг сўнгги санасигача бирор бир маълумот пайдо бўлиши кутилмоқда.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!