Кентаврлар биз учун хавфлими?

  •   Saroy
  •  1399
  •  13.10.2018 12:36

Кентаврлар биз учун хавфлими?

Австриялик олимлар кентаврларнинг Ер билан тўқнашиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқишди. Кентаврлар, бу – Нептун билан Юпитер сайёралари ўртасида жойлашган астероидлардир.

Кентаврлар афсонавий от одамлар эмас, балки унчалик катта бўлмаган астероидлардир. Улар Койпер белбоғи ва астероидларнинг асосий белбоғи орасида мавжуд. Уларнинг орбитаси улкан-сайёралар орбиталари билан кесишади, аммо қачонлардир ўзининг гравитацияси туфайли кентаврларни барибир орбитасидан итқитиб юборади. Бундай астероидларнинг Ер билан тўқнашиш эҳтимоли нолга тенг, шу боис Вена университети  астрофизиклари  кентаврлардан бирининг Ер билан тўқнашиш эҳтимоли қай  даражада эканлигини баҳолашга қарор қилишди.

ЎҚИНГ:Юлдузлар чорламоқда: Amazon коинотшунослик билан ҳам шуғулланмоқчи

Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, кентаврларнинг тахминан ярми бевосита сайёрамиз гуруҳига кирувчи Марс, Венера ва Ернинг  атрофига яқин масофада айланади.  Уларнинг 7 фоизга яқини ушбу сайёралар билан бирга ҳаракат қилиши мумкин. Кичкина кентаврлар, масалан диаметри бир километр чиқадиганларининг Ер билан тўқнашиш частотаси  14 миллион йилга битта тўғри келади  (таққослаш учун: кентаврлар Венера билан 13 миллион йилда бир марта тўқнашади, Марс билан эса  —  46 миллион йилда бир марта).

Олимлар астероидлар тушиш жараёнида шаклланган кратерларни ўрганиб  шундай маълумотларни олдилар. Коинотшунослар коинот жисмларининг  ер гуруҳига кирувчи сайёралар билан тўқнашиш сонини ҳисоблаб чиқишди ва Ерга туқнашганда коинот жисмларидан қанча сув тушишини ҳам ўргандилар. Австриялик олимларнинг мазкур ишлари инсониятга коинот таҳдиди қанчалик даражада хавф туғдиришини ҳисоблаш билан бирга, Қуёш тизимининг эволюциясига ҳам янгича назар ташлашга имкон беради.

ЎҚИНГ:125 миллиард долларлик лойиҳа: сайёҳлар коинотга лифтда олиб чиқилади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.