Керамик Xiaomi Mi MIX 4’ни илк бор ҳар икки томонидан расман кўрсатишди! (+GeekBench натижаси)

  •   DiMaX
  •  1203
  •  07.08.2021 13:56

Керамик Xiaomi Mi MIX 4’ни илк бор ҳар икки томонидан расман кўрсатишди! (+GeekBench натижаси)

Xiaomi корпорацияси кеча Mi Mix 4 смартфонининг бнринчи расмий тизерида унинг намойиш кунини эълон қилган. Шунингдек, бу флагманнинг дисплейи қоқ марказига ҳам аллақандай датчик ўрнатилаётганини кўрсатувчи «жонли» сурат ҳам тарқалган. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Аллақачон дўконга чиққан Mi Mix 4’нинг ишлаётган ҳолдаги қайишқоқ экранини «жонли» видеода кўрсатишди!

Ишончли инсайдер Ice Universe эълон қилишича, ушбу смартфоннинг орқа панели керамикадан ишланган. Энди эса Weibo тармоғида Xiaomi Mi MIX 4 расмий постери акс эттирилган фотосурат тарқалди. Уни Хитой савдо марказларидан бирида расмга туширишган.

Кўриб турганингиздек, мазкур флагманнинг ромсиз дисплейида олд камера учун тирқиш ёки кемтик йўқ – унда экраности селфи сенсори қўлланган.

Смартфоннинг орқа панелидан анча бўртиб чиққан бош камераси эса учта датчикдан иборат, асосий сенсор ўта йирик, биттаси эса перископ модулдир.

ЎҚИНГ: Эгалари рози бўлган смартфонлар рейтингида кутилмаган ўзгариш! (AnTuTu, 2021 йил июль)

Таниқли инсайдер Digital Chat Station эса Xiaomi Mi Mix 4 флагманининг GeekBench сервисидаги тести натижаси акс этган маълумотни тарқатди. 2106118C модел рақами остида текшириб кўрилган қурилма якка ядроли имтиҳонда 863 балл олган бўлса, барча ядроларини ишлатганида 3181 балл тўплаган.

Бенчмарк маълумотлар базасида қолган қайдларга қараб, Xiaomi Mi Mix 4 процессори ҳақида ҳам хулоса чиқариш мумкин. Унинг энг юқори такт частотаси 3 гигагерцни ташкил этишидан келиб чиқсак, бу ерда Qualcomm Snapdragon 888 Plus чипсети ҳақида гап кетмоқда.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Ҳамёнбоп смартфонларнинг энг зўрлари (AnTuTu рейтинги, 2021 йил июль)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!