Кеш нима?

Кеш нима?

Уяли телефонлар ва тармоқларда «кеш» (инг. cache) атамаси, одатда, телефон ёки тармоқдаги яқин келажакда керак бўлиши мумкин бўлган маълумотларнинг нусхаларини сақлайдиган хотира майдонини англатади. Бу билан веб-саҳифалар ва иловаларга тезроқ кириш мумкин бўлади.

Масалан, телефонингизда веб-саҳифага кирганингизда, унинг нусхаси телефоннинг кеш хотирасида сақланиши мумкин. Агар ўша саҳифа қайта сўралса, саҳифанинг интернетдан қайта юклаб олинишини кутиш ўрнига, саҳифа дарҳол кешдан кўрсатилиши мумкин.

Шундай қилиб, электрон кешдаги маълумот тезкор кириш учун ахборотнинг иккиламчи нухсаси ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Мегапиксел нима?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.