Кевин яна «Уйда ёлғиз», аммо бу гал Google Assistant билан! (иккита видео)

  •   DiMaX
  •  2443
  •  26.12.2018 15:18

Кевин яна «Уйда ёлғиз», аммо бу гал Google Assistant билан! (иккита видео)

Ҳар гал Янги йил арафасида экранларга чиқувчи «Уйда ёлғиз» фильмини кўрмаган киши бўлмаса керак. Экранларга чиққанидан 28 йил ўтиб, Google бу бадиий фильмнинг айрим ўринларини янгича талқинда қайта ишлади.

ЎҚИНГ: 2018 йилнинг энг зўр ўйин, илова, китоб, фильм ва сериалларини Google эълон қилди

1990 йили на смартфон, на «ақлли» соат йўқ эди. Шу боис ҳам Рождество байрамида уйида ёлғиз қолиб кетган Кевин Маккалистер ўзини ўша давр болаларидек тутади. Отасининг соқол олиш кўпигидан фойдаланади, кроватда сакраб ўйнайди, кўнгли тусаган нарсадан ейди, гангстерлар ҳақидаги киноларни кўради...

Айни шу лавҳалар Google маркетологларини илҳомлантирди ва улар «Яна уйда ёлғиз, Google Assistant билан» номли реклама ролигини суратга олишди. Унда орадан 28 йил ўтгач, улғайиб қолган Кевин яна уйда бир ўзи қолади ва, ҳар қандай замонавий киши сингари, турли гаджетлардан фойдаланади. Маккалистерлар хонадони эса Google Ассистент билан жиҳозланган.

Корпорация лавҳада фильмнинг барча майда тафсилотларигача тиклай олган. Фақат оригинал кинода Кевин шунчаки ўзи билан ўзи гаплашган бўлса, реклама ролигида Google Assistant билан мулоқот қилади.

ЎҚИНГ: Google ва Google ишчилари ҳақида 23 факт

Ҳаваскорлар аллақачон 1990 йилдаги оригинал фильмнинг ўша лавҳаларини Google тайёрлаган янгича талқин билан таққослашди ва уни ҳам YouTube’га жойлашди:

Нима деб ўйлайсиз, бизнинг кичкинтойлар ўз уйида шунақа ёлғиз қолиб кетишса қандай йўл тутишар экан?

ЎҚИНГ: Фарзандингиз Google танловида иштирок этишини истайсизми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!