Кейинги авлод смартфонлари тўртала томондан ҳам “шаршара“ экранли бўлади

Кейинги авлод смартфонлари тўртала томондан ҳам “шаршара“ экранли бўлади

Guandong Oppo Mobile Telecommunications 2018 йилнинг ноябрида Қўшма Штатлар Патент ва товар белгилари идораси ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк агентлигига “Электрон қурилмалар ва уларни ишлаб чиқариш усули“ учун патент топширди. Ушбу патент яқиндагина эълон қилинди.Тавсифда айтилишича, смартфон тўлиқ экранли, яъни тўртала томондан ҳам ҳеч қандай ромларсиз кўринишда бўлади. Аслини олиб қараганда, шаршара-экранли дисплей ечимида экраннинг юқори ва пастки қисмлари қайрилмаган бўлади.

Қизиғи шундаки, яқиндагина тақдимоти бўлиб ўтган Xiaomi Mi Mix Alpha'да ҳам юқори ва пастки ромлар мавжуд. Ҳозирги ҳолатда эса ромлар умуман бўлмайди.

Сўнгги вақтларда, смартфонсозларнинг тириқшли ёки дисплейдан сизиб чиқувчи модулли олд камераларни ишлаб чиқарганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ҳозирги дизайн конспесиясида эса камера экран остида жойлашади. Бу ечим аллақачон намойиш этилган ва ишлаб чиқарувчилар томонидан маъқулланган.

Бундан ташқари, дисплей остидан бармоқ изи сканери, ёруғлик ва бошқа датчиклар ҳам ўрин олади.Патентланган технология OLED ёки MicroLED типидаги экранларга ҳам татбиқ қилиниши мумкин.

Ҳусан Қодиров тайёрлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi мисли кўрилмаган селфи камера дизайнини яратди