Кейинги ҳафтадаёқ Nokia X туркумида яна битта янги смартфон чиқяпти!

  •   DiMaX
  •  655
  •  09.10.2018 16:50

Кейинги ҳафтадаёқ Nokia X туркумида яна битта янги смартфон чиқяпти!

Афсонавий бренднинг ҳамёнбоп Nokia 7.1 смартфони ҳали яқинда расман намойиш этилганди. Аммо HMD Global эълон қилган расмий тизерга кўра, у 16 октябрга яна битта телефон тақдимотини белгилаган!

ЎҚИНГ: Nokia билмасдан янги – «мегадисплей»ли смартфонини кўрсатиб мақтанди (+расмий видео)

Куни кечагина компания ходимлари адашиб, «мегадисплей»ли смартфон ҳақидаги видеолавҳани эълон қилиб юборишганди. Эҳтимол, ўшанда ҳам гап шу – кейинги ҳафтада Хитойда намойиш этиладиган қурилма ҳақида кетгандир.

Тизер суратга қараганда, янги смартфон қўш объективли Zeiss камерасига эга, аммо унинг техник жиҳатлари ва номи маълум эмас. Кузатувчилар унинг Nokia X туркумидаги янги модел бўлишини ҳам тахмин қилишмоқда. Бу борадаги янгиликларни биз билан бирга кузатинг.

ЎҚИНГ: Ноябрнинг охиригача бешта Nokia смартфони Android 9 Pie’гача янгиланади