Кейс-мусобақада Инҳа университети талабалари биринчи ўринда!

  •   DiMaX
  •  730
  •  07.05.2019 10:44

Кейс-мусобақада Инҳа университети талабалари биринчи ўринда!

4 май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида йилнинг энг йирик талабалар тадбири, Жоб Фест (бўш иш ўринлари ярмаркаси) доирасида ўтказилган «Узбекистан Сонтест Спринғ19» кейс-чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда "ақлли университет" пайдо бўлади!

Кейс-чемпионатлар талабаларга аниқ муаммоларни ҳал қилишда назарий билим ва амалий кўникмалар беришга ёрдам беради, шунингдек, иқтидорли ёшларни топишда ёрдам беради. Ўз навбатида, кейс-чемпионати ва карера кўргазмасининг бирлашуви натижасида талабалар иш берувчилар олдида ўзларини кўрсатишлари ва ўзларига мос ва қизиқ иш таклифларини қабул қилиш имконига эга бўлишди.

Шунингдек, кенг миқёсда Жоб Фест меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда Ўзбекистоннинг халқаро ва маҳаллий компаниялари вакиллари: Sоsа-Sола, КПМГ, Беелине, УМС, УзАуто, ТБС, Корзинка, Голден Ҳоусе, Макро ва бошқа компаниялар иштирок этдилар.

Кейс-чемпионатда 40 дан ортиқ университетнинг талабалари иштирок этдилар. Финал босқичига йўл олган гуруҳлар:

- Тошкентдаги Инҳа университети (2 жамоа);

- И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети;

- Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети;

- Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети;

- Тошкент Давлат шарқшунослик институтидан эди.

Барча талабалар энг яхши компаниянинг вакиллари билан учрашиш, суҳбатлашиш ва резюмеларни тақдим этиш ҳамда амалиёт ўташ имкониятини қўлга киритиш учун ноёб имкониятга эга бўлдилар. Кейс-чемпионатнинг финал босқичида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг талабалари ғалабани қўлга киритишди ва ташкилотчилар ва ҳомийлар томонидан компаниядаги амалиётлар, ўқув курслари ва дастурларга кириш ва бошқа совғалар билан тақдирландилар.

ЎҚИНГ: Тошкентда робототехника бўйича тадбир: ғолиблар тақдирланди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!